Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
I. Боб. Электрон ҳукумат тизимини яратиш концепцияси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асослари хақида умумий маълумотлар
I. Боб. Электрон ҳукумат тизимини яратиш концепцияси
тушунчаси, хорижий тажрибани тахлили Режа: 1. Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асослари хақида умумий маълумотлар. 2. Индексация кўрсаткичларини тахлил қилиш. 3. Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий базасини пайдо бўлишидан ҳозиргача амалга оширилган ишлар, миллий ва жаҳон тажрибаси ютуқлари. Электрон ҳукуматнинг ташкилий ҳуқуқий асослари хақида умумий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси шаклланаётган глобал ахборот жамиятида муносиб ўринни эгаллашга интилмоқда. Ушбу мақсадларга эришишучун мамлакат Ҳукумати томонидан Ўзбекистонда ахборотлаштиришжараёнларини фаоллаштириш, замонавий ахборот-коммуникациятехнологияларини тез суръатларда ривожлантириш, уларни иқтисодиётва жамиятнинг барча соҳаларида жорий этиш ҳамда фойдаланишнингстратегик устуворликлари белгиланди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳақида сўз юритар эканмиз биз давлат бошқарувида АКТ қўлланилишини кенгроқ тушунилишига ўтамиз. Ғарбий Европа, Осиёнинг кўпчилик мамлакатларида ва АҚШда икки тушунча фарқланади. Бу тушунчалар бошқарувнинг электронлаштирилишини – электрон маъмуриятни ва электрон демократияни тавсифлайди. Электрон маъмурият деганда ахборот ва коммуникация технологиялари асосида фуқароларга ҳар хил ижтимоий хизматлар кўрсатилиши тушунилган ҳолда кўпчилик ривожланган мамлакатларда шунингдек электрон демократия тушунчасини ҳам фарқлайдилар. Етарлича кенг бўлган ушбу таъриф билан сиёсий таъсир кўрсатилишини ва рақамли ахборотдан фойдаланиш мумкинлигини ва унинг очиқ-ошкоралигини, Интернет туфайли давлат ва жамоатчилик институтларининг иштироки билан фуқаролар ва 7 ташкилотларнинг жамоатчилик фикрини шакллантириш жараёнларида демократик иштирок этишини белгилайдилар. Бунда электрон демократия аввал бошданоқ электрон маъмурият билан биргаликда давлат бошқарувида АКТнинг марказий элементи сифатида қаралиши керак деб ҳисобланади. Башарти дастлаб фуқароларга фақат электрон хизматлар кўрсатилишига эътибор жамланадиган бўлса, демократик иштирок этиш воситаларининг кейинчалик жорий этилиши анча қийин кечади. Австралия ва Янги Зеландияда барча даражалардаги ҳокимияторганлари ишида Интернетдан, ахборот ва коммуникациятехнологияларидан фойдаланиш ҳозирнинг ўзидаёқ салмоқлинатижаларига олиб келди. Кейинги беш йил биринчи босқичда давлатбошқарувида АКТ тизими қандай ривожланиши мумкинлигини яққолкўрсатди. Бунда асосий эътибор ҳукумат ахборотини тарқатиш вахизматлар кўрсатишнинг самаралироқ ва тежамли усулларигақаратилди. Ушбу вазифа икки жиҳати билан тавсифланади. Биринчи, асосий жиҳат ҳукуматдан истеъмолчилар ва фуқароларга ахборотнингсамаралироқ оқимини ташкил этиш билан боғлиқдир. Иккинчи жиҳат Интернет ёки телефон орқали ҳукумат билан ўзаро ҳамкорликнингхилма-хил турлари учун имкониятларни аста-секин барпо этишданиборатдир. Австралиянинг федерал ҳукумати 1997 йилда ўз зиммасига олган«2001 йилда барча зарур ҳукумат хизматлари онлайн режимидакўрсатилиши» тўғрисидаги мажбурият муваффақиятлибажарилганлигини эълон қилди. Бош вазир Говард (2002 йил февралда)1600 дан ортиқ хизматлар ҳозирнинг ўзидаёқ турли ҳукуматмуассасалари томонидан онлайн режимида кўрсатилаётганлигинимаълум қилди. Асосий соҳаларда ахборот ва хизматлар кўрсатишдаражасини янада ошириш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш учун янги портал (www.australia.gov.au) ишгатуширилди. Янги Зеландияда давлат бошқарувида АКТни жорий этишстратегияси 2000 йилда ишлаб чиқила бошланди. Ушбу стратегия бирнечта устувор йўналишларда, шу жумладан ҳукумат хизматларигакиришнинг ягона нуқтасини яратишга жамланди 8 ( www.govt.nz ).Олдинга қўйилган вазифалар орасида қуйидаги вазифалар бор:хизматлар сифатини ошириш, пул маблағларидан самарали фойдаланиш, Янги Зеландиянинг нуфузини кўтариш ва фуқароларнингдавлатни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш. Стратегия қуйидаги уч асосий принципга асосланган эди: қулайлик ва қониқишҳосил қилиш, интеграция ва самарадорлик, иштирок этиш. Биринчи босқичда тегишли ҳимояланган муҳитни таъминлаш, метамаълумотларнинг келишилган тузилмасини ташкил этиш ҳамдаҳукумат web-порталини ривожлантириш стратегияси вайўналишларини ишлаб чиқиш. 2001 йил декабр ойида стратегия амалгаоширилган ташаббуслар ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилди,июль ойида ҳукуматнинг янги портали ўз ишини бошлади. Европада давлат бошқарувида ахборот- коммуникациятехнологияларини ривожлантиришнинг охирги тадқиқотлари илктадқиқотлар (2001 йил октябрь) маълумотларига қараганда ўсиш борэканлигини кўрсатди. 2002 йил апрель ойида тақдим этилган ҳисоботгамувофиқ Интернетдаги оммавий сервислардан фойдаланиш вауларнинг интерфаоллиги 10 фоизга ўсган ва 55 фоизга яқинлашган.Европа Комиссиясининг ташаббуси доирасида ўтказилган «ЭлектронЕвропани қиёслаш» («Benchmarking eEurope») тадқиқоти давомидаЕвропа Комиссиясига аъзо бўлган 15 давлатда ҳамда Исландия,Норвегия ва Швейцарияда йигирмата асосий ижтимоий хизматларбаҳоланди. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling