“Интеллектуал ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқлар” мавзусидаги халқаро анжуман


Download 103 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi103 Kb.
#1486216
  1   2   3   4
Bog'liq
Ахборот хати 2022 ноябрь

“Интеллектуал ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқлар” мавзусидаги халқаро анжуман

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «Мобил алоқа технологиялари» кафедраси томонидан 2022 йил 23-24 ноябрь кунлари “Интеллектуал ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади.


Анжуманда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар, таянч докторантура изланувчилари, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкин.
Анжуманда қуйидаги шўъбалар фаолият кўрсатади:
1. Интеллектуал ахборот технологияларининг долзарб масалалари ва ривожлантириш истиқболлари;
2. Интеллектуал коммуникация тизимларининг долзарб масалалари ва ривожлантириш истиқболлари;
3. Интеллектуал ахборот ва коммуникация технологияларининг ривожлантиришда энергетика ва экологиянинг долзарб масалалари;
4. Интеллектуал ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг иқтисодий масалалари;
5. Интеллектуал ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари.
Анжуман тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Маъруза матнларини расмийлаштириш бўйича талаблар:
илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, мақола анкетаси билан тўлиқ тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим;
маъруза матнлари Times New Roman шрифтида ҳамда 14 ўлчамдаги кегелда 1,5 интервалда, 4 бет (4 бетдан кам бўлмаслиги лозим) ҳажмда ёзилган ва таҳрир қилинган бўлиши лозим;
маърузанинг охирида алоҳида илмий-назарий аҳамиятга молик таклиф ва тавсия берилиши шарт;
матнни жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари: юқори ва пастдан – 2,0 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан – 3,0 см. ўлчамда белгиланади;
маъруза тезислари электрон вариантда RTF форматида тақдим этилади;
мавзуси бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан сўнг ўнг тарафда муаллиф (лар)нинг илмий даражаси ва унвони, исм ва фамилияси, иш жойи, лавозими, электрон почтаси кичик ёзувларда тўлиқ кўрсатилади ва яна бир интервалдан кейин Tab ёрдамида абзац қўйилиб, матн ёзилади.
Электрон матнлар 2021 йил 15 ноябргача raiict2022@gmail.com. электрон манзил бўйича қабул қилинади. Барча талабларга жавоб берган маъруза материаллари тўплам шаклида чоп этилади. Экспертизадан ўтмаган, кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Ташкилий қўмита маълумотлари: ТАТУ, “Радио ва мобиль алоқа” факультети “Мобил алоқа технологиялари” кафедраси А-бино, 1- қават, 129-хона.
Муаллифлик бадали: тўпламни нашр қилиш, анжуманни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир мақола учун 50 000 минг сўм белгиланган.
Хорижий қатнашчилар учун 10 евро.
Муддат: маърузалар 2022 йилнинг 15 ноябрга қадар қабул қилинади ва электрон вариантда RTF форматида тақдим этилади.

Ташкилий тўлов 2022 йил 15 ноябрга қадар амалга оширилади, банк ҳисоб рақамига ўтказиладиган пул жўнатмаларининг реквизитлари қўйида келтирилган. Жисмоний шахслар тўловларни Ипак Йўли банкининг исталган бўлимлари орқали амалга оширишлари мумкин.


Мақола нашри учун тўловларни қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказиш талаб этилади:
Қабул қилувчи: ТАТУ (фонд) Амир Темур, 108
Ғазначилик х/р 23402000300100001010
ОПЕРУ Казначейство Мин.фин.РУз
ИНН 201122919
Л/сч. 400110860262667950100078001
ХККМ Марказий банк
МФО 00014 ИНН 201059323 ОКОНХ 92110
Тўлов турини “Республика анжуманида иштироки учун тўлов” деб белгилаш, шунингдек ташкилот, катнашчи Ф.И.Ш. ни кўрсатиш лозим.
4. Алоҳида қоғозда муаллиф(лар) тўғрисида маълумот келтирилади:
- тўлиқ фамилия, исми-шарифи;
- иш (ўқиш) жойи ва лавозими;
- телефон, электрон почта;
- шўъба.



Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling