Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Муносабатлар асосида модулларни ўрганиш. Салбий ва ижобий


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Муносабатлар асосида модулларни ўрганиш. Салбий ва ижобий 
таъсир кўрсатувчи омиллар. Модулларни қўллашга мисоллар. 
Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот 
ресурсларини шакллантиришдан ташқари электрон ҳукумат 
норматив-ҳуқуқий база қабул қилишни ҳам талаб этади. Яъни, 
ҳужжат электрон кўринишининг қоғоздаги кўриниши билан 
ҳуқуқий жиҳатдан тенг кучга эга эканлиги ва у билан асосий бош 
ҳужжат кўринишида иш юритиш мумкинлигига асос бўла оладиган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
зарур 
бўлади. 
Буларга 
“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо 


29 
тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги ва “Электрон 
ҳужжат айланиши тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.
G2G модули бутун электрон ҳукумат тизимининг асосини 
ташкил 
этиб, 
бу 
модулсиз 
ахборот 
коммуникация 
технологияларини давлат бошқарувида жорий этиб бўлмайди. 
Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи бу модулнинг 
моддий-техник ва ахборот-коммуникацион асоси сифатида хизмат 
қилади. Давлат бошқарув органларининг корпоратив тармоғи ўз 
ичида давлат муассасалари ўртасида ахборот алмашиниш, 
давлатнинг фуқаролар, бизнес субъектлар, шунингдек, Интернет 
глобал ресурслари орқали бошқа ташқи фойдаланувчилар билан 
алоқаларини таъминлайди. 
Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модул ёрдамида ҳал 
этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 

давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг 
ахборот массивлари, банклари ва маълумот базаларини ягона 
тизимга интеграциялаш;

барча давлат тузилмаларини электрон ҳужжат айланишига 
ўтказиш ва уни оптималлаштириш; 

давлат қарорларини ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини 
назорат қилишни оптималлаштириш; 

ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлигини ошириш 
мақсадида ягона давлат порталини яратиш;

давлат хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш 
ва уларнинг малакасини ошириш. 
Бундан ташқари, давлат бошқарув органларининг корпоратив 
тармоғидаги Интранет тизими ўз хусусиятлари билан Интернет 
тизимидан фарқ қилмаган ҳолда, жамиятни ахборотлаштиришдаги 
асосий дастурий воситалардан ҳисобланади. Бу тизимдан 
фойдаланишни ўрганиш учун давлат хизматчиси қўшимча билим 
олиши, малакасини ошириши зарур.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling