Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Интерактив хизмат” тушунчаси. Интерактивлик орқали 
фойдаланувчи учун моддий, маънавий, ижтимоий, иқтисодий, 
ахборий ва ишлаб чиқаришнинг турли манбаларидан кўриладиган 
манфаат мавжуд бўлса, унга интерактив хизмат қилинган деб 
тушунилади. Яъни, компьютер дастурлари орқали фойдаланувчига 
интерактив хизмат кўрсатилган.
Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив 
хизмат турлари. Ҳозирги вақтда, мамлакатимизда интерактив 
хизматлар ташкил этиш, шакллантириш ва уларни бошқаришга 
катта эътибор берилмоқда. Интерактив хизматлар ташкил этишнинг 
энг тез ва қулайяхши йўли - Интернет тармоқлари орқали амалга 
оширишдир. 


49 
Интернет тармоғи орқали кўрсатиладиган интерактив хизмат 
турларига қуйидагилар киради: 
Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадвали. 
Республикадаги транспорт воситалари ҳаракатларининг жадвали 
бир нечта сайтларда берилган. Фойдаланувчи сайтдан транспорт 
воситалари 
қатнови 
жадваллари 
орқали 
ўзига 
керакли 
маълумотларни олади. Қуйида ушбу веб-саҳифалар келтирилган: 
http://www.orexca.com
– сайёҳлар учун мўлжалланган веб 
саҳифа; 
http://www.tgpt.uz
 – Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари 
қатнови ҳақидаги веб саҳифа; 
http://www.goldenpages.uz/
- Ўзбекистон транспорт қатнови 
рейс жадваллари саҳифаси. 
Авиарейслар жадвали. Авиарейслари бўйича маълумотлар 
олиш учун 
http://uzairways.com
– “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 
авиакомпанияси веб-саҳифасига мурожат қилинади. Сайтда халқаро 
ва Ўзбекистон миқёсидаги авиақатнов жадваллари берилган (2-
расм).
2-расм. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси веб-
саҳифаси 
Темир йўл транспорти қатнови жадвали. Республика ички 
ва ташқи темир йўл қатновлари жадваллари ва улар ҳақидаги 
маълумотларни қуйидаги веб саҳифалардан топиш мумкин: 
1. 
uzrailpass.uz
 - темир йўл транспорт қатнови жадвали. 
2. 
www.roxanatour.com
- Сайёҳлик фирмаси сайти. Бу сайтдан 
халқаро ва Ўзбекистон ичидаги темир йўл транспорти ва ҳаво 


50 
йўллари қатнови жадваллари, шунингдек, меҳмонхоналар ва уларга 
буюртмалар бериш хақида маълумот олишингиз мумкин. 
Янгиликлар. Ўзбекистонга оид янгиликларни 
uza.uz,gov.uz
ҳамда
desk.uz
 веб-сайтлари орқали олиш мумкин.
Интерактив давлат хизмати – идораларнинг ахборот тизимлари 
воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва 
юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланган ҳолда идоралар томонидан кўрсатиладиган хизматлар. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling