Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Корпоратив архитектура, унинг афзалликлари


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Корпоратив архитектура, унинг афзалликлари
Электрон 
ҳукумат 
– 
электрон 
воситалар 
асосида 
маълумотларни қайта ишлаш, ўзатиш ва тарқатиш давлат бошқарув 
тизимидир. Электрон ҳукумат – объектив ҳақиқат бўлиб, ахборот 
муҳитида юзага келадиган электрон ҳукумат институтлари 
яратилиши ва ривожланишида намоён бўлади. Электрон ҳукумат 
институтларининг ривожланиши вақт талаби ҳисобланиб, асосан 
жамият аъзоларининг ижтимоиё иҳтиёжларининг қондиришига ва 
фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга қаратилган. 
Электрон ҳукумат турли кўринишда электрон хўжалик 
тармоқлари асосида амалда жорий этиб келинмоқда. Бу ўз 
навбатида жамиятнинг янги тарзда номоддий маҳсулларга (шахсий 
сифатлар, билим ва ахборот) асосланиб ривожланишига олиб 
келади. 


72 
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита 
ишлаб 
чиқариш 
маҳсулотлари 
ва 
хизматларнинг 
сифат 
кўрсаткичларига боғлиқ. Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб 
чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб 
бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу маҳсулот харидорлигини 
таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади.
Ахборот-телекоммуникация тизимининг жадал суръатларда 
ривожланиши харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур 
бўлган маҳсулот ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу 
харидорнинг уйи ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, 
битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, ҳужжат 
алмашиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини 
таъминлайди. Натижада харидор қимматли вақтини тежайди, кенг 
қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид 
қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи 
бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига 
эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабардор бўлади ва ўз 
иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига 
тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги 
рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига 
бевосита таъсир кўрсатади.
Маълумки, республикамиз мустақилликгача асосан хом ашё 
маскани бўлиб келган. Хом ашё, қазилма бойликлар, пахта, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳода 
сотилар, тайёр истеъмол ҳолатида эса бир неча баробар қиммат 
баҳода келтирилар эди. Бу, ўз навбатида, валюта жамғармасини чет 
элга фоизсиз оқимини юзага келтирган. Мустақиллик шарофати 
билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда 
ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди, бу жараён изчил давом 
этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз 
берди. Хом ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб 
берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида
мамлакатимизда бир неча юзлаб қўшма корхоналар ташкил этилди, 
ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий 


73 
кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил 
этилди, айрим мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз 
малакаларини ошириб келди. Ҳамкорлик корхоналарида чет элга 
хом ашё эмас, балки тайёр сифатли маҳсулот чиқариш йўлга 
қўйилди, бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият 
юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали 
ташвиқот қилиниши маҳсулот учун харидорлар сониининг 
кенгайишига олиб келди. Харидорлар таркибининг ошиб бориши 
сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. 
Маҳсулот тўғридан-тўғри харидор манзилига етказиб берила 
бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон дўконлар эгаллади. 
Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби 
асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Нафақат 
мамлакатимиз 
аҳолисидан, 
балки 
чет 
эл 
фуқаро 
ва 
ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига 
узлуксиз буюртмалар келмоқда. Бу борада ахборот-коммуникация 
тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал 
ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон 
усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу, ўз навбатида, пул 
алмашинуви ҳаракатини жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий 
ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат 
ётади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling