Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Назорат саволлари. 
1. 
Электрон ҳукумат эталон модели. 
2. 
Электрон хукумат моделининг ишлаш принципи. 
3. 
Америка, немис, япон ва швед моделларини тушунтириб 
беринг 
4. 
Корпоратив архитектура, унинг афзалликлари. 
5. 
Манфаатдор шахслар матрицаси.
6. 
Мамлакатни 
бошқариш 
жараёнида 
сайловчилар 
фаоллигини ошириш.
 
IX. Боб.Электрон ҳукумат тизимининг шакллантириш 
усуллари. Халқаро стандартларга асосланишда Электрон
Ҳукумат 
 
Режа: 
1. 
Электрон ҳукумат тизимининг G2G модели. Давлат ва 
давлат муносабатлари. 
2. 
Давлатлараро 
ҳамкорлик, 
келажак 
режалар. 
Демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги 
маъсулиятини ошириш.
3. 
Давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида 
стандарт ва таклифларни шакллантириш. 


77 
Электрон ҳукумат тизимининг G2G модели. Давлат ва давлат 
муносабатлари 
Электрон ҳукумат – бу ғоя, давлат ўзининг катта қисм 
вазифаларини, асосий хизмат турларини электрон кўринишга 
ўтказади. Электрон ҳукуматнинг жамоатчилик вазифаси – 
давлатнинг тижорат билан, давлатнинг фуқаро билан ва давлатнинг 
ички давлат органлари билан ўзаро муносабатидир: 
- G2C – давлат ва фуқаролар ўртасидаги (Government to citizen), 
- G2B – давлат ва тижорат ўртасидаги (Governmentto Business), 
- G2G – давлат ҳукуматининг турли тармоқлари ўртасидаги 
(Government toGvorunment) 
“Электрон ҳукумат” тизими, хусусан, унинг G2G модули 
деганда, барча даражадаги давлат ҳокимияти органларининг 
бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш, мазкур органларни 
аҳоли ва бизнес субъектлари билан ўзаро муносабат функцияларини 
қўллаб-қувватловчи компьютер тизимларини яратиш тушунилади. 
Агар идораларда ушбу жараёнлар автоматлаштирилмаган бўлса ёки 
электрон ҳужжат айланиши мавжуд бўлмаса, давлатнинг ички 
трансакциялари амалга оширилган ва қоғозсиз иш юритиш режими 
жорий этилган деб бўлмайди. Бу борада фақат алоҳида жорий 
қилинган амалиётлар, масалан, электрон почта орқали маълумот 
жўнатиб, қоғозга чоп этиб, мансабдор шахсга қўл қўйдириш 
жараёни электрон ҳукумат тизимидан йироқдир.
Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот 
ресурсларини шакллантиришдан ташқари “Электрон ҳукумат” 
меёрий-ҳуқуқий база қабул қилишни ҳам талаб этади. Яъни, ҳужжат 
электрон кўринишининг қоғоздаги кўриниши билан ҳуқуқий 
жиҳатдан тенг кучга эга эканлиги ва у билан асосий бош ҳужжат 
кўринишида иш юритиш мумкинлигига асос бўла оладиган миёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар зарур бўлади. Буларга “Ахборотлаштириш 
тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон 
тижорат 
тўғрисида”ги 
ва 
“Электрон 
ҳужжат 
айланиши 
тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.
G2G модули бутун “электрон ҳукумат” тизимининг асосини 
ташкил 
этиб, 
бу 
модулсиз 
ахборот 
коммуникация 


78 
технологияларини давлат бошқарувида жорий этиб бўлмайди. 
Давлат бошқаруви органларининг корпоратив тармоғи бу 
модулнинг моддий-техник ва ахборот-коммуникацион асоси 
сифатида хизмат қилади. Давлат бошқаруви органларининг 
корпоратив тармоғи ўз ичида давлат муассасалари ўртасида ахборот 
алмашиниш, давлатнинг фуқаролар, бизнес субъектлар, шунингдек, 
Интернет глобал ресурслари орқали бошқа ташқи фойдаланувчилар 
билан алоқаларини таъминлайди. 
Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модул ёрдамида ҳал 
этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 

давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг 
ахборот массивлари, банклари ва маълумот базаларини ягона 
тизимга интеграциялаш;

барча давлат тузилмаларини электрон ҳужжат айланишига 
ўтказиш ва уни оптималлаштириш; 

давлат қарорлари ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини 
назорат қилишни оптималлаштириш; 

ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлигини ошириш 
мақсадида ягона давлат порталини яратиш;

давлат хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш 
ва уларнинг малакасини ошириш. 
Бундан ташқари, давлат бошқарув органларининг корпоратив 
тармоғидаги Интранет тизими ўз хусусиятлари билан Интернет 
тизимидан фарқ қилмаган ҳолда, жамиятни ахборотлаштиришдаги 
асосий дастурий воситалардан ҳисобланади. Бу тизимдан 
фойдаланишни ўрганиш учун давлат хизматчиси қўшимча билим 
олиши, малакасини ошириши зарур.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling