Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Мамлакатни бошқариш жараёнида сайловчилар фаоллигини


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Мамлакатни бошқариш жараёнида сайловчилар фаоллигини 
ошириш 
Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-
ижтимоий ривожланиш даражаси, маданий ва маънавий 
салоҳиятини белгиловчи омиллардан бири уларнинг сифатли 
маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан 
белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими 
орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш 
корхоналари маҳсулотларининг харидоргирлигини таъминламоқда. 


75 
Маҳсулот ишлаб чиқаришининг ривожланиши тушумлар заҳираси 
ошишига олиб келмоқда.
Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий товарлар 
ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо 
этади, шунингдек, жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин 
яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат 
қилади. 
Интернет портали “электрон ҳукумат” технологиясининг 
элементи сифатида сайт кўринишида намоён бўлиб, маълум мавзу 
бўйича бир неча мурожаатларга эга Интернет портални яратиш 
фойдаланувчининг ўзини қизиқтирган маълумотни мос равишда 
тизимлаштириш имконини беради.
Портал тузилиши ва унга жойлаштирилган маълумотлар 
техник талабларга мос равишда порталнинг ишлашига тўлиқ 
мувофиқлаштирилган ва маълум бошқарувнинг хусусиятини 
ифодалаши зарур.
Портал қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак: 
- ташкилотнинг иш тартиби ва вазифаларини белгиловчи асосий 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар; 
- юқори турувчи ташкилотлар ҳужжатлари ёки мурожаатлари; 
- ташкилот ходимлари ва иш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот; 
- ташкилотнинг фаолиятига боғлиқ нашриётлар, долзарб 
материаллар ва маълумотлар
- ташкилот фаолиятидаги янгиликлар; 
- соҳа йўналишларига оид янгиликлар; 
- жисмоний ва юридик шахсларга муаммоларни ечиш юзасидан 
тавсияномалар бериш; 
- бўлимлар бўйича қидирув. 
Замонавий портал фойдаланувчига қулайлик туғдириш учун 
қаралаётган саҳифани маълум даражада мослаштиради. Ундан 
ташқари, портал таҳлил қилиши, фойдаланувчи хоҳишига кўра, 
ўзини қизиқтирувчи маълумотларни жамлашга эътибор қаратиши 
мумкин. 
“Электрон ҳукумат”нинг жорий этилиши давлат бошқаруви 
самарадорлигини оширишда маъмурий ислоҳотнинг асосий 


76 
элементи ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, давлат хизматчиларининг 
ижтимоий даражаларини оширади, давлат аппарати ходимлари 
учун ажратилаётган сарф-харажатни камайтиради, солиқ тўлаш, 
турли ҳужжатларни расмийлаштириш ва олиш учун сарфланадиган 
вақт тежалади. Яратилган портал мингдан ортиқ давлат органлари 
ахборот хизматини тақдим этади. Бу хизматлар ҳар йили ошиб 
бормоқда. 
“Электрон 
ҳукумат” 
дастурининг 
жамиятдаги 
аҳамиятини ошириш учун: 1) ҳукумат ахборот инфраструктураси 
даражасини ривожлантириш учун ҳаракатларни фаол амалга 
ошириши; 2) ташаббуслар аниқ реалликлар асосида яратилиши 
учун ҳукумат юзага келган шароитни, хусусан, ахборот 
инфраструктуранинг ривожланганлик даражасини билиши зарур. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling