Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
Электрон ҳукуматнинг аҳамияти
Аҳолининг давлат бошқарувидаги иштирокини ошириш Инвестицияни жалб этиш Иш ўринларининг яратилиши Иқтисодиётнинг ривожланиши Аҳолининг турмуш даражасининг ошиши Электроно ҳукумат тизимини жорий этиш 5-расм. Электрон ҳукуматнинг аҳамияти. 81 кечикишларини қисқартиришга қаратилган. Электрон ҳукуматнинг яратилиши жамият бошқарувининг умумдавлат тармоқланган ҳужжатларни бошқариш ва қайта ишлаш жараёнларига боғлиқ бир қатор масалаларни ечишга қаратилган тизимни шакллантиришни тақозо этади. Электрон ҳукумат амалдаги ҳукуматга қўшимча бўлмай, балки ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида давлат хизматлари самарадорлигини оширишдан иборат ( 5-расм). Келгусида “электрон ҳукумат” “ягона ойна” сифатида бугунги кунга нисбатан янада долзарб бўлиши муқаррар. Бу жараён ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бундай технологиялар ижтимоий-сиёсий коммуникация имкониятлари даражасини янада ошириб, ҳукумат, тижорат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро интеграциянинг янги шакллари яратилишига сабаб бўлади. Бугунги кунда “электрон ҳукумат”нинг ягона концепцияси яратилмаган, фақат ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусият ва шароитидан келиб чиққан ҳолда, ҳукумат фуқаролар ва тижорат соҳаси хизматчиларининг керакли маълумотларни олиб ишлатишига бўлган талаблари мажмуаси яратилган, холос. Турли даража ва тоифадаги фойдаланувчиларни ягона мақсад бирлаштиради, уларнинг қисқа вақтда, кам сарф-харажатда, энг яқин йўл орқали маълумот олиш учун самарали воситага эга бўлишлари, давлат органлари билан ўзаро муносабатларининг содда, тезкор ва қулай кечишини таъминлайди. Шундай қилиб, “электрон ҳукумат” яратишдан кўзланган мақсад: - аҳоли ва тижоратга ҳукумат томонидан кўрсатилаётган хизматларни оптималлаштириш; - барча сайловчиларнинг давлатни бошқариш ва раҳбарлик жараёнларидаги иштироки даражасини ошириш; - фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишлари имкониятлари даражасини ошириш ва қувватлаш; - фуқароларнинг савияси ва технологик таъминланганлик даражасини ошириш; 82 - ўзароахборот алмашинув жараёнларида географик жиҳатдан жойлашиш факторларига боғлиқ таъсирлар даражасини камайтириш; - давлат бошқарувида сарф-харажатларни камайтириш, самарадорликни ошириш, рақобатбардошликни таъминлаш ва ҳ.з. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling