Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим
Давлатлараро ҳамкорлик, келажак режалар
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Электрон хукумат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандарт ва таклифларни шакллантириш.
Давлатлараро ҳамкорлик, келажак режалар.
Демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги маъсулиятини ошириш “Электрон ҳукумат” – давлат бошқарув органлари фаолиятини янгича ташкил этиш шакли, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, ташкилот ва фуқаролар учун ҳукумат хизматларидан ҳамда давлат органлари фаолияти 79 натижалари ҳақидаги маълумотларни қулай тарзда ва юқори даражада тезкор олишни таъминлашдир. “Электрон ҳукумат” қуйидагиларга имкон яратади: - аҳоли ва тижоратга осон ҳамда тез хизмат кўрсатишни; - ўз ўзига хизмат кўрсатиш жараёнларига фуқаролар фаол иштирокини оширишни; - фуқароларнинг технологик саводхонлик даражасини оширишни; - мамлакатни бошқариш ва раҳбарлик қилиш жараёнларида сайловчилар фаоллигини оширишни; - фуқароларнинг географик жойлашишидаги таъсирининг камайишини. Давлат бошқарувида АКТдан фойдаланиш соҳасида стандарт ва таклифларни шакллантириш. “Электрон ҳукумат” қуйидагиларни: - самарали ва кам харажатли маъмуриятни (маъмурий бошқарувни); - жамоатчилик ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг тубдан ўзгаришини; - демократиянинг такомиллашуви ва ҳукуматнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишнитаъминлайди. “Электрон ҳукумат”да эришиладиган энг катта ютуқ – ўз уйи ёки офисдан чиқмаган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштириш, шахсий компьютердан фойдаланиб, бюрократик тўсиқларни чеклаган ва қоғозбозликларни камайтирган ҳолда электрон тўловларни амалга ошириш. “Электрон ҳукумат”ни жорий этиш натижасида давлат бошқаруви самарадорлиги, шунингдек, ҳукумат фаолиятидаги шоффофлик ошади, бу ўз навбатида давлат хизмати таркибидаги коррупция даражасининг кескин камайишига олиб келади. Фуқароларда виртуал тизим орқали ҳукумат ахборот манбаи ва хизмат кўрсатиш бўлимларига боғланиш имконияти юзага келади. Бугунги кунда давлат органлари ва жамоатчилик жойларига юзлаб терминаллар ўрнатилган, булар орқали аҳоли давлат хизматлари билан батафсил танишиши мумкин. Жорий асрнинг илк йилларидан бошлаб, олим ва сиёсатчилар давлат ҳамда жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар характерини 80 модернизациялашга катта умид қилдилар. “Модернизация” иборасига берилаётган таърифлар хилма-хил. Уларнинг асл маъноси электрон ҳукуматга – шахсий эҳтиёжлар, аҳоли ва тижорат учун давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали давлат бошқарувининг янги имкониятларини яратишни англатади. “Электрон ҳукумат”нинг икки томони мавжуд: биринчиси – ҳукумат ва жамият ўртасидаги муносабатлар; иккинчиси – ички турли даражадаги давлат ташкилотлари (марказий, ҳудудий, маҳаллий) билан турли соҳалар (ижрочилик, қонунчилик, суд ҳуқуқи) ўртасидаги муносабатлар. “Электрон ҳукумат” шаклланган давлат хизматлари турлари ҳақидаги маълумот ва хизматларни аҳолига, тижорат ва давлат органлари шахобчаларига, ташкилот раҳбарларига етказади, ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиб, буюртмачи ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар масофасини мумкин қадар қисқартиради. “Электрон ҳукумат” давлат бошқарувида электрон ҳужжат айланиши тизими ҳисобланиб, мамлакат миқёсида барча бошқарув жараёнларини автоматлаштиришга асосланган ва давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир жамият аъзоси учун ижтимоий коммуникация Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling