Қўқон давлат педагогика институти 70110103- таълим муассасаларининг бошқаруви мутахассислиги ии босқич магистранти Иброхимова Фотимахон Авазбек қизининг “Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик
Download 57.5 Kb.
|
f262
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тақризчи: Н.М.Бабаева Иқтисод фанлари номзоди,дотсент, ҚДПИ
Қўқон давлат педагогика институти 70110103- Таълим муассасаларининг бошқаруви мутахассислиги ИИ босқич магистранти Иброхимова Фотимахон Авазбек қизининг “Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик диссертатсиясига ТАҚРИЗ Бугунги кунда жаҳонда таълим хизматлари соҳаси фаолияти функсионал самарадорлигини ички имкониятлардан фойдаланиш асосида, хусусан, таълим хизматларини кўрсатиш жараёнига давлат-хусусий шерикчилик механизмларини киритиш, профессионал ва сифат жиҳатидан юқори таълим хизматларини кўрсатиш орқали миллий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таъминлаш асосида соҳани ташкилий- иқтисодий механизмларини такомиллаштириш борасида қатор изланишлар олиб борилмоқда. Миллий таълим тизимини ДХШ тамойиллари асосида ташкил этиш борасидаги вазифаларни самарали амалга ошириш таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликнинг ташкилий-иқтисодий элементлари таркибидаги молиявий дастакларни такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини таъминлаш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган таълим муассасалари фаолиятини намоён этувчи замонавий кўрсаткичларни шакллантириш, таълим хизматлари сифати ва самарадорлигининг истқболдаги прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш борасидаги илмий-тадқиқотларни тақозо этади. Юртимизда ҳам давлат-хусусий шериклиги муносабатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратила бошлангани, хусусан, “Оʻзбекистонни 2017-2021-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш боʻйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 3.4.бандининг охирги хатбошида устувор вазифалардан бири сифатида “Давлат-хусусий шериклигини кенгайтириш” деб алоҳида келтириб оʻтилганлиги ҳам бу муносабатларни оʻрганишнинг аҳамиятини оʻзида ифодалайди1. Юқоридаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда “Таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик механизмини такомиллаштириш” мавзуси илмий изланиш мавзуси сифатида киритилса мақсадга мувофиқ бўлади. Тадқиқотнинг мақсади: таълим соҳасида давлат- хусусий шерикчилик механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: - таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик механизмининг назарий асосларини ўрганиш; - давлат-хусусий шерикликни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг принсиплари ҳамда уларнинг таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятларини таснифлаш; - давлат - хусусий шериклик асосидаги таълим хизматларининг илғор хориж тажрибаларини ўрганиш; - Ўзбекистонда таълим хизматлари бозорининг ривожланиши ва хизматлар сифатидаги ўзгариш тенденсияларини таҳлил қилиш; - давлат – хусусий шериклик асосида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни баҳолаш; -таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш йўналишларини кўрсатиб бериш; - таълим хизматлари бозорида сифат менежменти тизимини жорий этиш зарурияти ва ривожлантириш истиқболларини белгилаш. Диссертатсия иши кириш, 3та боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан ташкил топган. Магистрлик диссертатсиясининг асосий боблари мантиқан ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тақозо этади ва тўлдиради. Бу тадқиқот тузилишининг тўғри шакллантирилганлигини кўрсатади. Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари,илмий янгилиги, тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари ва бошқалар ҳақида сўз боради. Адабиётлар шарҳи орқали ушбу соҳада олиб борилган изланишлар ўрганилган. Биринчи бобда, таълим соҳасида давлат-хусусий- шерикчилик механизмининг назарий асослари, давлат-хусусий шерикликни ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг принсиплари ҳамда уларнинг таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятлари, давлат-хусусий шериклик асосидаги таълим хизматларининг илғор хориж тажрибаларига доир масалалар кўриб чиқилган ҳамда батафсил ўрганилиб, магистрант томонидан кенг ёритиб берилган. Иккинчи бобда Ўзбекистонда таълим хизматлари бозорининг ривожланиши ва хизматлар сифатидаги ўзгариш тенденсиялари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган бўлиб, магистрант диссертатсияда анкета-сўров усулларидан фойдаланиб таҳлиллар олиб борган. Учинчи бобда, таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш йўналишлари, таълим хизматлари бозорида сифат менежменти тизимини жорий этиш зарурияти ва ривожлантириш истиқболлари кўрсатиб ўтилган ва магистрант диссертатсия юзасидан ўтказилган тажриба-синов ишларини ёритиб берган ҳамда ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини келтириб ўтган. Иш якунида муаллиф ўзининг хулоса ва таклифларини билдириб ўтган . Иброхимова Фотимахон Авазбек қизининг “Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик иши, магистрлик ишларига қўйиладиган талаб даражасига жавоб беради, илмий, равон тилда ёзилган. Ишда айрим имловий, услубий хатоликлар учрайди. Кўрсатилган камчиликлар жузъий аҳамиятга эга бўлиб, қисқа муддатда бартараф этиш имконияти мавжуд. Иброхимова Фотимахон Авазбек қизининг “Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги магистрлик ишини мустақил бажарилган тадқиқот иши деб ҳисоблайман ва ҳимояга тавсия этаман. Юқоридаги келтириб ўтилганларни инобатга олган ҳолда, Иброхимова Фотимахон Авазбек қизига магистрлик диссертатсиясини давлат аттестатсия комиссиясида ҳимоя қилишга тавсия қиламан. Тақризчи: Н.М.Бабаева Иқтисод фанлари номзоди,дотсент, ҚДПИ 1 Оʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 7-fevraldagi ―Оʻzbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bоʻyicha Harakatlar strategiyasi tоʻgrisidagi PF-4947-sonli Farmoni, www.lex.uz – milliy qonunchilik bazasi. Download 57.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling