Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Идоралараро муносабатлар электрон тизими


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Идоралараро муносабатлар электрон тизими 
Интерактив давлат хизмати қуйидаги шаклларда кўрсатилади:

умумий фойдаланиладиган ахборотни эълон қилиш (тарқатиш) - 
тегишли ахборот тизимлари, шу жумладан, Интернет орқали 
давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни 
реализация қилиш; 

бир томонлама ўзаро ҳамкорлик - электрон шаклдаги 
ҳужжатларнинг 
ҳар 
хил 
формулярларидан 
фойдаланиш 
имкониятини бериш; 

икки томонлама ахборот айирбошлаш - сўров бўйича қабул 
қилиш, таҳлил (кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига 
оладиган идора хизматлари (буюртманомалар ва мурожаатларни 
тақдим этиш, уларни қайта ишлаш натижаларини тақдим этиш 
ва/ёки бериш); 

электрон 
шаклдаги 
маълумотлар 
тўлиқ 
айирбошланишини амалга ошириш, шу жумладан, хизматлар 
кўрсатиш ва уларга ҳақ тўлаш. 
3-расм. Интерактив давлат хизматларининг Ягона портали. 


51 
Интерактив давлат хизматларининг ягона порталига барча 
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон 
Республикаси ва Тошкент шаҳри уланган ( 3-расм). 
Туманлар раҳбарларини жалб қилиш маҳаллий масалаларни 
тезкорлик билан жойида ҳал этишга ёрдам беради, чунки улар ўз 
ҳудудларига тегишли муаммоларни яхши биладилар, зеро, туман 
миқёсидаги мурожаатлар маҳаллий даражада ҳал этилиши мумкин 
(4-расм.) 
 
4-расм. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали хизматлари 
рўйхати. 
Бугунги кунда аҳолига давлат органларининг веб-сайтлари 
орқали интерактив давлат хизматлари асосида 500дан ортиқ турдаги 
интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. 


52 
Қуйидаги веб-саҳифалардан Давлат бошқаруви ва хўжалик 
юритувчи органлар веб-саҳифалари орқали кўрсатиладиган 
интерактив хизматлар, улар фаолияти ҳақидаги янгиликлар, 
хабарларни олиш мумкин. 

Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳукуматинниг 
портали. 
http://www.
gov.uz
 

Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳукуматинниг 
портали. 
http://www.aci.uz
 
Бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари 
«электрон ҳукумат» тизимини фаол жорий қилмоқда. Бу давлат 
тузилмаларини бошқаришга, давлат ва тадбиркорлар ўртасида 
ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда бизнес жараёнларни самарали 
ривожлантиришга, шунингдек, фуқароларга Интернет тармоғи 
орқали очиқ интерактив давлат хизматларини кўрсатишга ёрдам 
беради. 
Бугунги кунда «электрон ҳукумат»нинг самарали элементлари 
сифатида 20 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар 
қуйидагилар: 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали–gov.uz бўлиб, 
ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида 
электрон-ахборот ҳамкорлик инфратузилмасининг тизим ҳосил 
қилувчи элементи ҳисобланади. 
Асосий интерактив давлат хизматлари «электрон ҳукумат» 
тизимининг бир бўлагидир. «Электрон ҳукумат» тизимини жорий 
этишга 
доир 
таклиф 
этилаётган 
чора-тадбирларнинг 
самарадорлигини баҳолаш учун мақсадли кўрсаткичлар ва давлат 
органлари интерактив хизматларининг турли соҳа ва йўналишлари 
бўйича индикаторлар ишлаб чиқилган. 
«Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилиши натижасида 
турли инстанцияларга бориш зарурияти ҳамда давлат хизматлари 
олиш учун давлат хизматчиларига аҳоли ва бизнес вакиллари 
томонидан бевосита мурожаат қилишни истисно этадиган 
транзакциявий хизматларга тўлиқ ўтилиши кутилмоқда, бу ўз 
навбатида, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратилишига ва 
бизнес юритиш учун шароитнинг яхшиланишига кўмак беради. 


53 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling