Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Масофавий таълим ва электрон ҳукумат тизими


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

 
Масофавий таълим ва электрон ҳукумат тизими 
Ахборот 
коммуникация 
технологияларини 
давлат 
бошқарувида жорий этилиши натижасида электрон ҳукуматни 
ташкил этилиши бир неча босқичдан иборат бўлиши мумкин. 
Масалан, биринчи босқич – ҳукумат агентликларининг электрон 
тармоқ тизимига чиқиши. Бу босқичда фуқароларнинг, корхона ва т 
ашкилотларнинг давлат бошқарув органлари ахборотларига 
мурожаати тез ва манзилли бўлиши таъминланади. Бунда ҳукумат 
ахборот вазифасини бажарувчи бир ёки бир неча веб сайтларга, 
порталларга эга бўлади. Бу сайтлар фуқароларни ҳукумат таркиби, 
унинг вазирликлари, агентликлари ва ҳ.зо тўғрисида маълумот 
беради. Шунингдек, мулоқот учун телефон рақамлари, манзиллари, 
қабул вақтлари ва кунлари, электрон почта манзили ҳақидаги 
маълумот бўлиши мумкин. Иккинчи босқичда - фойдаланувчи 
ҳукумат сайтлари орқали махсус ва доимий равишда янгиланиб 
борувчи маълумотларни олади. Бу ерда ҳукумат нашриёти, меёрий-
ҳуқуқий хужжатлари, хужжатлар шакллари, статистик ва иқтисодий 
маълумотлар ва янгилик хабарларини олиш мумкин. Тармоқда 
ҳукумат агентликларининг сони ошиб бормоқда, натижада ҳар бири 
билан боғланиш имконияти юзага келади. Электрон манзиллар
қидирув тизимлари ҳақидаги хабарлар, изоҳлар ва фикр 
мулоҳазаларини жўнатиш имкони юзага келмоқда. Учинчи 
босқичда – фуқаролар ва ҳукумат тузилмалари ўртасидаги ўзаро 
муносабатларни изчиллиги, аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш 


169 
имкониятларини ошиб бориши билан характерланади.Ҳусусан, 
онлайн режимида кўчмас мулклар ва ер майдонлари, солиқ 
декларицияларини тўлдириш, рухсат олиш учун аризалар бериш 
давлат хизматларини кўрсатиш мумкин. Миллий ҳукумат веб 
сайтлари асосан портал кўринишида бўлиб, фойдаланувчини 
тўғридан-тўғри вазирликлар, департаментлар ва агентликлар билан 
боғлайди. Фуқаролар ва провайдер хизмати ўртасидаги ўзаро 
муносабат тармоқ фойдаланувчисининг тўғридан-тўғри ўзини 
қизиқтирган ва эҳтиёжи бўлган ахборот манбаига мурожаат этиш ва 
олиш имконини беради. Фойдаланувчи тармоқ орқали махсус 
маълумотларни олиши, турли жадвал ва бланкаларни тўлдириши 
ёки имзолаши, учрашув келишувларини белгилаши мумкин. 
Тўртинчи босқичда –фойдаланувчи тармоқ орқали хужжатлари 
олиши ва келишувларни амалга ошириши мумкин. Фуқаролар виза, 
паспорт, туғулганлик ёки улганлик ҳақида гувоҳнома, лицензия, 
рухсатнома ва бошқа транзакция хизматларидан фойдаланиши 
мумкин. Ҳукумат порталлари асосан аҳолига хизмат кўрсатишни 
ўзига мақсад қилиб олган. Фуқаролар тармоқ орқали солиқ 
тўлашлари, автомобилларини рўйхатга қўйишлари мумкин. Бу 
босқичда электрон рақамли имзодан фойдаланиш инобатга 
олинади. Бешинчи босқич – интеграллашган ҳукумат портали бўлиб 
тармоқ орқали аҳолига хизмат кўрсатади ва фойдаланувчи ихтиёрий 
хизматни тезда олади. Электрон ҳукумат технологиянинг 
ривожланиши билан ҳамнафас ҳолда сиёсатни фақат шаклан эмас, 
балки мазмунан ҳам оммавий бошқаришни таъминлайди. Бугунги 
кундадавлат бошқарув органларида электрон хужжат айланиш 
тизими, ходимларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган 
жараёнлари, молиявий ва бухгалтерлик ҳисоблар, бошқарув 
қарорларини қабул қилиш тизими яратилмоқда, ҳамда ҳудудий 
тармоқ тизимининг шаклланиши давом этмоқда. 
Электрон ҳукуматни шакллантиришда қуйидаги масалаларни 
ечиш лозим: 
- ҳукумат ахборот тизимларини ўзаро мувофиқлигини ва 
ривожланишини таъминлаш; 


170 
- ҳукумат органларининг компьютер тармоғига кенг доирада 
кира олишларини таъминлаш
- давлат ахборот тизимларининг интеграцияси ва маълумотларга 
мурожаатнинг меёрий-ҳуқуқий базасини яратиш; 
- ахборот-маълумот тизимини ривожлантириш ва давлат 
хизматларини 
тақдим 
этиш 
жараёнида 
электрон 
коммуникацияни жорий этиш; 
- натижалар асосида бошқарув тизимини амалда қўллаш. 
Электрон ҳукумат бошқарув тизимида АКТ дан фойдаланиш 
мониторинг тизими ҳудудий давлат бошқарув органлари томонидан 
тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли маълумотлар билан таъминланиши 
самарадорлигига боғлиқ. Мониторинг ўтказишдан асосиқ мақсад 
бошқарув 
қарорларини 
қабул 
қилишни 
таъминловчи 
маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш, ижтимоий-
иқтисодий жараёнларни динамик ҳолатларини баҳолаш, давлат 
органларига аналитик-маълумот материалларини тақдим этишдан 
иборат.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling