Ахборот коммуникация тизимлари ва тармоқлари


Ахборот бирликлари, ахборотнинг ўлчов ва ҳажм тушунчалари


Download 202.47 Kb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi202.47 Kb.
#1020193
TuriСеминар
1   2   3   4   5
Bog'liq
Maruza 1 -Hisoblash mashinalarida axborot jarayonlari

Ахборот бирликлари, ахборотнинг ўлчов ва ҳажм тушунчалари 
Ҳар қандай махсулотнинг ўлчов бирлиги мавжуд, масалан литр, метр, километр, килограмм, вольт, ампер, кубометр ва бошқалар. Худди шунга ўхшаш ахборотнинг ҳам ўлчови мавжуд. Иккилик саноқ тизимида ахборотнинг энг кичик бирлиги бит хисобланади, бир бит бу битта «1» ёки битта «0». Бунда сигналнинг мавжудлиги «1» билан ёки йўқлиги «0» билан ифодаланади. Битларнинг бутун деб қараладиган туташ кетма-кетлиги байт деб аталади. Байт 8 битга тенг деб қабул қилинган. Шунингдек катта ҳажмдаги маълумотлар сиғимини ўлчаш учун гигабайт (гб), террабайт (тб) ва х.к.ўлчамлар мавжуд.
1 Кб =1024 байт, 
1 Мб=1024 Кбайт,
1 Гб =1024 Мбайт,
1 Тб =1024 Гбайт.
Замонавий тармоқларда маълумотларни узатиш кетма-кет амалга оширилади, яъни бир байт ахборот битлар бўйича узатилади.
Ахборотнинг жамиятда ва кундалик хаётимизда тутган ўрни
Жамиятни ахбортлаштириш: меҳнат, илмий тадқиқот, лойиҳа, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, аҳолига хизмат кўрсатишни автоматлаштириш, ташкилий-иқтисодий бошқаришни автоматлаштириш, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ахборотлаштириш каби соҳаларни ўз ичига олади.
Жамиятда ахборот ҳам билим манбаи ҳам энг асосий мулоқот воситаси бўлиб ҳисобланади. Жамиятни ахборотлаштиришда радио, телевидение, оммавий-ахборот воситалари ва Интернет тизимининг аҳамияти жуда юқоридир. Ҳар ким ҳар доим бирор ишни бажариш ёки бирор мақсадга эришиш учун ахборотдан фойдаланади
Файл тушунчаси ва уларнинг турлари
Файл ягона яхлит деб қараладиган маълумотлар ёки дастур кодлари мажмуидир. Файл ўз номига эга бўлган ва тизимда сақланадиган маълумотларнинг асосий элементи бўлган объектдир.
Ҳар бир файл атрибутлар ва ундаги ахборотдан иборат бўлади. Файлнинг атрибутларига биринчи навбатда унинг номи, ахборот тури, яратилиш санаси ва вақти, ундан файдаланиш усули ҳамда ундан фойдаланишга рухсат бериш шартлари киради. Файлларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
- матн маълумотларни ўзида жамлаган файллар;
- график маълумотларни ўзида жамлаган файллар;
- мусиқа маълумотларни ўзида жамлаган файллар;
- видео маълумотларни ўзида жамлаган файллар.

Download 202.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling