“Ахборот технологиялари” факультети “Ахборот технологияларини дастурий таъминоти” кафедраси “маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар”
-Тажриба иши. "ДИНАМИК МАЪЛУМОТЛАР ТУЗИЛМАСИ"
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача назария
- Динамик маълумотлар тузилмаси
3-Тажриба иши. "ДИНАМИК МАЪЛУМОТЛАР ТУЗИЛМАСИ"
Ишдан мақсад: Чизиқли, бир боғламли рўйхатлар тузилмасини ўрганиш ва тадқиқ қилиш. Қўйилган масала: C++ тилида рўйхатли тузилмани тадқиқ қилиш дастурини ишлаб чиқиш. Иш тартиби: Тажриба иши тавсифини ўрганиш; Берилган топшириқни дастури алгоритмини ишлаб чиқиш; C++ тилида дастурни яратиш; Дастурни ишлатиш; хисоботни тайёрлаш. Қисқача назария Статик маълумотлар вақт ўтиши билан ўз ўлчамини ўзгартирмайди. Биз хар доим дастур кодидаги статик маълумотларга қараб уларнинг ўлчамини билишимиз мумкин. Бундай маълумотларга тескари равишда динамик маълумотлар мавжуд бўлиб, бунда дастур бажарилиши давомида динамик маълумотлар ўлчамини ўзгартириши мумкин. Динамик маълумотлар тузилмаси – бу қандайдир бир қонуниятга асосланиб шаклланган, лекин элементлари сони, ўзаро жойлашуви ва ўзаро алоқаси дастур бажарилишиш давомида шу қонуният асосида динамик ўзгарувчан бўлган маълумотлар тузилмасидир. Динамик тузилмага файллар, боғланган ва боғланмаган рўйхатлар киради. Бу ерда файллар хам динамик тузилмага киритилган. Бу юқоридаги таърифга мувофиқ қилинган бўлиб, сабаби дастур бажарилиши давомида файлнинг узунлиги ўзгариши мумкинлиги туфайли уни динамик МТ каби хусусияти мавжуддир. Агар маълумотлар билан ишлашда уларни хотирада сақлаш учун қанча жой ажратиш номаълум бўлса, дастур бажарилиши давомида заруриятга қараб хотирани алохида блокларга ажратишга тўғри келади. Блоклар бир- бири билан кўрсаткичлар ёрдамида боғланади. Маълумотлар тузилмасини бундай ташкил қилишга динамик МТ дейилади. Бундай тузилма динамик хотирага жойланади ва дастур бажарилиши давомида унинг ўлчами ўзгарувчан бўлади. Дастурларда динамик маълумотлар тузилмасидан кўпинча чизиқли рўйхатлар, стеклар, навбатлар ва бинар дарахтлар ишлатилади. Бу тузилмалар бир-биридан элементларнинг боғланиш усули ва улар устида бажарилиши мумкин бўлган амаллари билан фарқланади. Динамик тузилмалар массив ва ёзувдан фарқли равишда оператив хотирада кетма-кет сохаларда жойлашмайди. Ихтиёрий динамик тузилма элементи 2 та 17 майдондан ташкил топади: тузилма ташкил этилишига сабаб бўлаётган информацион майдон ва элементларнинг ўзаро алоқасини таъминловчи кўрсаткичли майдон. Чизиқли рўйхатларда хар бир элемент ўзидан кейингиси ёки олдингиси билан хам боғланган бўлишиш мумкин. Биринчи холатда, яъни элементлар ўзидан кейинги элемент билан боғланган бўлса, бундай рўйхатга бир боғламли рўйхат дейилади. Агар хар бир элемент ўзидан олдинги ва ўзидан кейинги элемент билан боғланган бўлса, у холда бундай рўйхатларга 2 Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling