“Ахборот технологиялари” факультети “Ахборот технологияларини дастурий таъминоти” кафедраси “маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар”
Ғояси: Мазкур усулнинг асосини калитларни танланган калитга нисбатан ажратиш ташкил қилади. Мисол
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқ
Ғояси: Мазкур усулнинг асосини калитларни танланган калитга нисбатан ажратиш ташкил қилади.
Мисол: Биринчи ўтишдан кейин танланган элемент ўзининг жойига келиб жойлашади. “пуфаксимон” усулни яхшилаш. 1) Агар массивда ўтишлар нафақат юқоридан пастга, балки бир вақтнинг ўзида пастдан юқорига ҳам бўлса, у ҳолда “енгил” элементлар “юқорига сузиб” чиқади ва “оғир” элементлар эса “чўкади”. 2) Массивда “бекор” ўтишни йўқ қилиш учун, ташқи циклда массив сараланганлигини текширувчи белги қўйиш лозим. Алгоритм for i := 2 to n do for j := n downto i do if a[j] < a[j - 1]then begin x := a[j - 1]; a[j - 1] := a[j]; a[j] := x; end; end; end; Ўринлаштириш ва таққослашлар сони: (n* log( n )). Топшириқ Таъмирлаш устахонасида бир нечта (N та) машина бор. Улар тўғрисида қуйидаги маълумотларга эгамиз: рақами, маркаси, эгасини исми, охирги марта таъмирланганлиги санаси (куни, ойи, йили), таъмирдан чиқиши лозим бўлган сана (кун, ой, йил). Тўғридан-тўғри қўшиш усулидан фойдаланиб, саралашни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш (вариантга мос равишда):: 1. Машина эгаларини исмлари бўйича алифбо тартибида жойлаштирилсин ва мос равишда уларнинг машиналари ҳақидаги маълумотлар чиқарилсин. 2. Автомобилларни таъмирланиш тартиби ишлаб чиқилсин. Бу ерда таъмир тугаши санаси қайси автомобил учун эртароқ бўлса шунга биринчи навабатда хизмат кўрсатилади. 3. "Жигули" маркасидаги машиналарни олдинги таъмир санаси бўйича камайиш тартибида жойлаштирилсин. 4. Олдинги таъмир қилинганлар сони 2 га тенг бўлган машиналар рақамлари бўйича камайиш тартибида жойлаштирилсин. 5. Олдин таъмир қилинмаган машиналарни таъмирдан чиқиш санаси бўйича ўсиш тартибида жойлаштиринг. 6. "Мерседес" маркали машина эгаларини алифбо бўйича тескари тартибда жойлаштиринг. 7. Бошқаларидан олдинроқ таъмирланадиган машиналарни уларни маркаси бўйича алифбо тартибида жойлаштиринг (таъмир тугатилиши санаси 31.12.2007 дан эрта). 8. "Жигули" маркасидаги машиналарни рақамлари бўйича ўсиш тартибида жойлаштиринг. 9. Ўтган йилдан бери таъмирланмаган машиналарни уларнинг эгалари исмлари бўйича алифбо тартибида жойлаштиринг. 10. Кейинги ойда таъмирланиши лозим бўлган машиналарни охирги марта таъмирланганлик санаси бўйича ўсиш тартибида келтиринг. 11. Олдинги таъмир қилинганлар сони 3 мартадан кўп бўлган машиналарни эгалари исмларини алифбо бўйича тескари тартибда жойлаштиринг. 12. "Мерседес" маркасидаги машиналарни рақамлари бўйича камайиш тартибида жойлаштиринг. 38 N та талабадан иборат гуруҳ тузилсин. Қуйидаги маълумотлар берилган: фамилия, исм, туғилган йили, фанлар бўйича баҳоси: МСваА, олий математика, физика, дастурлаш, топширган сессия умумий бали. Тўғри танлов усулидан фойдаланиб, саралашни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш (вариантга мос равишда): 13. Талабалар фамилияларини алифбо тартибида. 14. Талабалар фамилияларини алифбо бўйича тескари тартибда. 15. Талабаларни ёши бўйича ўсиш тартибда. 16. Талабаларни ёши бўйича камайиш тартибда. 17. Талабаларни умумий бали бўйича ўсиш тартибда. 18. Талабаларни умумий бали бўйича ўсиш тартибда.. 19. Талабаларни биринчи имтиҳони натижаси бўйича ўсиш тартибда. 20. Талабаларни иккинчи имтиҳони натижаси бўйича камайиш тартибда. 21. Талабаларни учинчи имтиҳони натижаси бўйича ўсиш тартибда.. 22. Талабаларни тўртинчи имтиҳони натижаси бўйича камайиш тартибда. 23. Талабаларни биринчи ва иккинчи имтиҳони натижалари бўйича ўсиш тартибда. 24. Талабаларни биринчи ва иккинчи имтиҳони натижалари бўйича камайиш тартибда. Пуфаксимон саралаш усулидан фойдаланиб, саралашни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш (вариантга мос равишда):: 25. А массивни энг катта (энг кичик) элементини экранга чиқариш дастурини тузинг. 26. А массив элементлари қийматларини камайиш тартибида саралаш дастурини тузинг. 27. А массивда элементлар берилган. Мазкур массив элементларидан шундай В массив шакллантирувчи шундай дастур тузингки, В массив элементлари камайиш тартибида сараланган бўлсин. 28. Элементлари ўсиш тартибида жойлашган А сонли массив ва а сони берилган. а ни А массивга шундай қўшингки, тартибланганлик бузилмасин. 29. Элементлари ўсиш тартибида жойлашган А массивни, элементлари камайиш тартибида жойлашган массив кўринишда тез қурувчи дастур тузинг. 30. Манфий ва мусбат сонлардан ташкил топган А массив берилган. Барча манфий сонларни чиқариб, мусбатларини ўсиш тартибда жойлаштирувчи дастур тузинг. 31. Берилган А массивдан кетма-кет сонлар олиб, улардан ўсиш тартибида шакллантирилган В массив ҳосил қилувчи дастур тузинг. 32. Муаллифлар рўйхати А массив шаклида берилган. Муаллифларни алифбо тартибида шакллантириш ва шаклланган рўйхатни экранга чиқариш дастурини тузинг. 33. Телефон станциясида n та мижоз бор. Қуйидаги шаклда рўйхат ҳосил қилувчи дастур тузинг: телефон рақами, мижоз фамилияси (телефон рақамлари ўсиш тартибда жойлашади). 34. А массивни узунликлари ҳар ҳил бўлган n та сўз ташкил қилади. Сўзларни узунликлари бўйича ўсиш тартибида жойлаштирувчи дастур тузинг. 35. А массив элементлари модулларини ўсиш ва камайиш тартибида сараловчи дастур тузинг. 36. Сараланган А сонли массивда ҳар бир жуфт элементлар орасига чап элементдан катта ўнг элементдан кичик сон қўйинг ва ҳосил бўлган массивни экранга чиқаринг. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling