“Ахборот технологиялари” факультети “Ахборот технологияларини дастурий таъминоти” кафедраси “маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар”
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарахт “кўриги” процедурлари
Бинар дарахти берилган бўлсин: Бинар дарахтлари кўригини учта тамойили мавжуд. Уларни берилган дарахт мисолида кўриб чиқайлик: 1) Юқоридан пастга кўрик (дарахт илдизини қисм дарахтларга нисбатан олдинроқ кўрикдан ўтказилади): A, B, C ; 2) Чапдан ўнга: B, A, C ; 3) Қуйидан юқорига (илдиз қисм дарахтлардан кейин кўрилади): B, C, A . Дарахт кўриги энг кўп иккинчи усул билан, яъни тугунларга кириш уларнинг калит қийматларини ўсиш тартибида амалга оширилади. Дарахт кўригини рекурсив процедурлари: 1) PROCEDURE pretrave (tree) IF tree<>nil THEN PRINT info (tree) pretrave (left (tree)) pretrave (right (tree)) END IF RETURN 2) PROCEDURE intrave (tree) IF tree<>nil THEN intrave (left (tree)) 25 PRINT info (tree) intrave (right (tree)) END IF RETURN 3) PROCEDURE postrave (tree) IF tree<>nil THEN postrave (left (tree)) postrave (right (tree)) PRINT info (tree) END IF RETURN Бинар дарахт бўйича қидирув процедураси Мазкур процедуранинг вазифаси шундан иборатки, у берилган калит бўйича дарахт тугуни қидирувини амалга оширади. Қидирув операциясининг давомийлиги дарахт тузилишига боғлиқ бўлади. Ҳақиқатдан, агар элементлар дарахтга калит қийматлари ўсиш (камайиш) тартибида келиб тушган бўлса, у ҳолда дарахт бир томонга йўналган рўйхат ҳосил қилади (чиқиш даражаси бир бўлади, яъни ягона шоҳга эга), масалан: Бу ҳолда дарахтда қидирув вақти, бир томонлама йўналтирилган рўйхатдаги каби бўлиб, ўртача қараб чиқишлар сони N/2 бўлади. Агар дарахт мувозанатланган бўлса, у ҳолда қидирув энг самарали натижа беради. Бу ҳолда қидирув N 2 log дан кўп бўлмаган элементларни кўриб чиқади. Қидирув процедурасини кўриб чиқамиз. search ўзгарувчисига топилган бўғин кўрсаткичи ўзлаштирилади: p=tree WHILE p<>nil DO IF key=k (p) THEN search=p RETURN END IF IF key<>k (p) THEN p=left (p) ELSE p=right (p) END IF END WHILE search=nil RETURN Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling