ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
“Ахборот технологиялари” факультети
“Ахборот технологияларини дастурий таъминоти” кафедраси
“МАЪЛУМОТЛАР ТУЗИЛМАСИ ВА АЛГОРИТМЛАР”
фанидан
тажриба ишларини бажариш бўйича
УСЛУБИЙ ЙЎРИҚНОМА
Тошкент 2012
Услубий йўриқнома “маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанидан
таълим олувчи талабаларга
мўлжалланган бўлиб, мазкур фандан лаборатория ишларини бажариш услуби ва топшириқлар ўрин олган. Ҳар
бир тажриба иши қуйидагиларни ўз ичига олган: ишдан мақсад, тажриба ишининг қисқача назарий қисми,
топшириқ.
Тузувчилар:
т.ф.н. Акбаралиев Б.Б.
асс. Юсупова З.Дж.
Рецензент:
3
ТАШКИЛИЙ-УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
1. Ҳар бир тажриба ишини бажаришдан олдин, тайёрланиши лозим бўлган
тажриба ишига оид мавзулар
бўйича маслаҳатлар (консультация) ўтказилади.
2. Ҳар бир тажриба иши хажми, уни тайёрлаш ва бажариш
тартиби шундай тузилганки, барча талабалар
берилган топшириқларни тайёрлашлари ва ҳисоботларни ўз вақтида топширишлари имкони эътиборга
олинган.
3. Талабалар навбатдаги тажриба ишини бажаришга олдиндан тайёрланиб борадилар.
4. Талабалар 1000 Вгача бўлган тажриба қурилмаларида ишлаш учун техника хавфсизлини ўрганишлари
мажбур.
5. Талаба тажриба ишига тайёргарлик кўриш даврида мазкур кўрсатма ва тавсия этилаётган адабиётлардан
фойдаланган ҳолда керакли назарий материалларни ўрганишлари, зарурий ҳисоблашларни
амалга
оширишлари ва назорат саволларига жавоб беришлари шарт..
6. Тайёр бўлмаган талабалар тажриба ишларини бажаришига рухсат берилмайди.
7. Машғулот мобайнида ҳисобот топширмаган талабалар, кейничалик ўқитувчи белгилаган вақтда
топширадилар.
8. Тажриба ишларини ўз вақтида топширмаган талабалар кейинчалик ўқитувчи билан вақтни
келишган
ҳолда топширадилар.
9. Ҳар бир тажриба иши талаба томонидан мустақил равишда тайёрланади. Ҳар бир талаба шахсий тарзда
ҳисобот топширади. Ҳисоботни электрон хужжат кўринишда топширишга рухсат этилади.
10. Талабалар билимлари тажриба машғулоти ва ҳисобот топшириш мобайнида ўқитувчи томонидан
текширилади.
11. Ҳисобот топшириш даврида талаба назорат саволлари орқали аниқланувчи
хажм асосида назарий
билимларини ҳамда бажарилаётган ишнинг физик моҳиятини тушинчасини кўрсатиши лозим.