5-Тажриба иши. "ҚИДИРУВ УСУЛЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ"
Ишдан мақсад: қидирув усулларини ўрганиш.
Қўйилган масала: қидирув усулларини дастурини Паскал тилида яратиш кўникмасига эга бўлиш.
Иш тартиби:
Тажриба иши тавсифини ўрганиш;
Берилган топшириқни дастури алгоритмини ишлаб чиқиш;
ПАСКАЛ тилида дастурни яратиш;
Дастурни ишлатиш;
масалани ечиш;
хисоботни тайёрлаш.
Қисқача назария
ҚИДИРУВ
ЭХМда маълумотларни қайта ишлашда қидирув асосий амаллардан бири хисобланади. Унинг вазифаси
берилган аргумент бўйича массив маълумотлари ичидан мазкур аргументга мос маълумотларни топиш ёки
бундай маълумот йўқлигини аниқлашдан иборат.
Ихтиёрий маълумотлар мажмуаси жадвал ёки файл деб аталади. Ихтиёрий маълумот (ёки тузилма
элементи) бошқа маълумотдан бирор бир белгиси орқали фарқ қилади. Мазкур белги калит деб аталади. Калит
ноёб бўлиши, яъни мазкур калитга эга маълумот жадвалда ягона бўлиши мумкин. Бундай ноёб калитга
бошланғич (биринчи) калит дейилади. Иккинчи калит бир жадвалда такрорлансада у орқали хам қидирувни
амалга ошириш мумкин. Маълумотлар калитини бир жойга йиғиш (бошқа жадвалга) ёки ёзув сифатида
ифодалаб битта майдонга калитларни ёзиш мумкин. Агар калитлар маълумотлар жадвалидан ажратиб олиниб
алоҳида файл сифатида сақланса, у ҳорлда бундай калитлар ташқи калитлар дейилади. Акс ҳолда, яъни
ёзувнинг бир майдони сифатида жадвалда сақланса ички калит дейилади.
Калитни берилган аргумент билан мослигини аниқловчи алгоритмга берилган аргумент бўйича
қидирув деб аталади. Қидирув алгоритми вазифаси керакли маълумотни жадвалда топиш ёки йўқлиги
аниқлашдан иборатдир. Агар керакли маълумот йўқ бўлса, у ҳолда иккита ишни амалга ошириш мумкин:
1.
маълумот йўқлигини индикация (белгилаш) қилиш
2.
жадвалга маълумотни қўйиш.
Фараз қилайлик, k – калитлар массиви. Ҳар бир k(i) учун r(i) – маълумот мавжуд. Key – қидирув
аргументи. Унга rec - информацион ёзув мос қўйилади. Жадвалдаги маълумотларнинг тузилмасига қараб
қидирувни бир неча турлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |