Ахборот узатиш мухити. Кабеллар Алоқа йўлларининг технологик кўрсаткичларини мослаш. Ахборотларни кодлаш. Reja
Download 328 Kb.
|
Ахборот узатиш мухити
4- расм. Шиша толали кабел кўриниши
Шиша толали кабелларни фақат «Юлдуз» ва «Ҳалқа» топологияларда қўлланилади. Бу ҳолда ҳеч қандай мослаш ва ерга улаш муаммоси мавжуcл эмас. Кабел тармоқ компютерларини идеал равишда галваник айириш ҳолатини таьминлайди. эҳтимол келажакда кабеллами бу тури электр кабелларни сиқиб чиқаради ёки кўп қисмини сиқиб чиқаради. Қитьамизда мис захиралари камайиб бораяпти, лекин шиша ишлаб чиқариш учун хомашё эса, заруридан ортиқ. Шиша толали кабелларни икки тури мавжуд: кўп модли ёки мултимодли кабел, анча арзон, лекин сифати паст; бир модли кабел, нархи анча қиммат, лекин яхши техник кўрсатгичларга эга. Бу тур кабелларни асосий фарқи шуки, уларда ёруғлик нури турли тартибда ўтади. Бир инодли кабелларда ҳамма нур бир хил йўлдан ўтиш натижасида уларнинг ҳаммаси қабул қилиш қурилмасига бир вақтда етиб келади ва сигналнинг тузилиши ўзгармайди. Бир модли кабелнинг марказий тола диаметри 1,3 мкм атрофида бўлиб, фақат 1,3 мкм тўлқин узунлигидаги ёруғликни узатади. Шунингдек, дисперсия ва сигнални сўниши сезиларсиз даражададир, бу эса, кўп модли кабелдан кўра, анча узоқ масофага сигнал узатиш имконини беради. Бир модли кабеллар учун лазерли узатиш ва қабул қилиш қурилмаларидан фойдаланилади. Бу қурилмалар фақат талаб қилинадиган тўлқин узунлигидаги ёруг"лик ишлатилади. Бундай узатиш ва қабул қилиш қурилмалари ҳозирда нисбатан қиммат ва кўп ишлатишга чидамсиз. Келажакда бир модли кабеллар ўзининг жуда яхши кўрсатгичлари учун асосий кабел бўлиб қолса керак. Кўп модли кабелда ёруғлик нурларининг йўллари сезиларли даражада фарқ қилгани учун кабелнинг қабул қилиш томонида сигнал кўриниши ўзгаради. Марказий тола диаметри 62,5 мкм, ташқи қоплама диаметри эса, 125 мкм (бу баьзида 62,5/125 кўринишда белгиланади). Узатиш учун лазер эмас, оддий ёруғлик диоди (светодиод) ишлатилади, бу эса, узатиш ва қабул қилиш қурилмасини нархини арзонлаштиради ҳамда хизмат вақтини бир модли кабелга нисбатан оширади. Кўп модли кабелда ёруғликни тўлқин узунлиги 0,85 мкрн. га тенг. Кабелни рухсат этилган узунлиги 2-5 км оралиғида бўлади. Ҳозирги вақтда кўп модли кабел тури шиша толали кабеллар турининг асосийси, чунки улар арзон ва топиш ҳам осон. Шиша лолали кабелларда сигнал тарқалишининг ушланиши электр кабеллардаги ушланишидан кўп фарқ қилмайди. Кўп тарқалган кабелларда ушланиш катталиги 4—5 нс/м атрофлдаги қжйматини ташкил қилади. Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling