Кабеллар икки турдаги ташқи қобиғда ишлаб чиқарилади. - Поливинилхлоридли қопламали (ПВХ, PVC) кабеллар арзон ва хона шароитида ишлатилиш учун мўжалланган.
- Тефлон қопламали кабеллар, нисбатан нархи қиммат ва ташқи мухитида фойдаланиш хам мумкин.
- ПВХ қопламадаги кабелларни яна non-plenum, телефон қопламали кабелларни эса-plenum деб хам аталади.
AT s T ва Belden фирмаларида ишлаб чиқариладиган бази кабел турларининг NVP катталиги ва 1 метрда кечикиш (наносекундда) қиймати келтирилган. Коаксиал кабеллар Коаксиал кабелларнинг асосан иккита тури мавжуд - ингичка (Thin) кабел, диаметри 0,5 см атрофида, анча эгилувчан;
- йўғон (Thick) кабел, диаметри 1 см атрофида, анча қаттиқ, бу турдаги
- Хозирги вақтда коаксиал кабеллар эскириб қолган деб хисобланади
Оптик толали кабелларни икки тури мавжуд - кўп модли ёки мультимодли кабел, анча арзон лекин сифати паст;
- бир модли кабел, нархи анча қиммат, лекин яхши техник кўрсатгачларга эга.
Кўп модли ёки мультимодли кабел - Кўп модли кабелда ёруғлик нурларининг йўллари сезиларли даражада фарқ қилгани учун кабелнинг қабул қилиш томонида сигнал кўриниши ўзгаради.
- Марказий тола диаметри 62,5 мкм, ташқи қоплама диаметри эса 125 мкм (бу базида 62,5/125 кўринишда белгиланади).
- Узатиш учун лазер эмас оддий ёруғлик диоди (светодиод) ишлатилади, бу эса узатиш ва қабул қилиш қурилмасини нархини арзонлаштиради хамда хизмат вақтини бир модли кабелга нисбатан оширади.
- Кўп модли кабелда ёруғликни тўлқин узунлиги 0,85 мкм га тенг. Кабелни рухсат этилган узунлиги 2–5 км оралиғида бўлади. Хозирги вақтда кўп модли кабел тури оптотолали кабеллар турининг асосийси, чунки улар арзон ва топиш хам осон.
Бир модли кабеллар - Бир модли кабелларда хамма нур бир хил йўлдан ўтиш натижасида уларнинг хаммаси қабул қилиш қурилмасига бир вақтда етиб келади ва сигналнинг тузилиши ўзгармайди.
- Бир модли кабелнинг марказий тола диаметри 1,3 мкм атрофида бўлиб ва фақат 1,3 мкм тўлқин узунлигидаги ёруғликни узатади.
- Шунингдек дисперсия ва сигнални сўниши сезиларсиз даражададир, бу эса кўп модли кабелдан кўра анча узоқ масофага сигнал узатиш имконини беради.
- Бир модли кабеллар учун лазерли узатиш ва қабул қилиш қурилмаларидан фойдаланилади. Бу қурилмалар фақат талаб қилинадиган тўлқин узунлигидаги ёруғлик ишлатилади. Бундай узатиш ва қабул қилиш қурилмалари хозирда нисбатан қиммат ва кўп ишлатишга чидамсиз.
- Келажакда бир модли кабеллар ўзининг жуда яхши кўрсатгичлари учун асосий кабел бўлиб қолса керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |