Панелдаги каталоглар руйхати
Агарда NC панелида каталоглар ва файллар руйхати келтирилса, панелнинг юкори кисмида каталог номи келтирилади. NC файллар номини кичик харфларда, каталоглар номларини бош харфлар билан келтиради.
NC файллар хакидаги маълумотни киска ва тула тарзда бериши мумкин.Кискача маълумот факатгина файллар номини келтиради.Тула маълумот файллар хажмини (байтларда), ёзилган куни ва вактини хам келтиради.
Киска ва тула маълумотларни олиш учун куйидагилардан фойдаланса булади:
[F9]+[Л]+[К]-Чап панелда кискача маълумотни чикаради,
[F9]+[П]+[К]-унг панелда кискача маълумотни чикаради,
[F9]+[Л]+[П]-чап панелда тула маълумотни чикаради,
[F9]+[П]+[П]-унг панелда тула маълумотни чикаради.
Панелнинг пастки кисмида ажратилган файллар хакида маълумот келтирилади.
NC файллар хакидаги маълумотларни куйидаги тартибда чикариши мумкин: номлар, кенгайтгичлар буйича, алфавит тартибида, ёзилган куни, вакти ва хажми камайиши тартибида.
Маълумот чикиш тартибини узгартириш куйидагича амалга оширилади:
[Ctrl]+[F3] - ном буйича тартиблайди,
[Ctrl]+[F4] - кенгайтгич буйича тартиблайди,
[Ctrl]+[F5] - вакт буйича тартиблайди,
[Ctrl]+{F6] - хажм буйича тартиблайди,
[Ctrl]+[F7] - каталогларнинг тартибланмаган руйхатини беради.
WINDOWS операцион тизими
WINDOWS операцион системаси қуйидаги имкониятларга эга.
Универсал графика - WINDOWS программаларининг қурилмаларга ва программа таъминотига боғлиқсизлигини таъминлайди.
Ягона интерфейс - WINDOWS да фойдаланувчининг мулоқоти ягона, яъни турли программалар билан ишлаш қоидалари умумий. Шунинг учун янги программа билан ишлашингизда бу қоидалардан фойдаланишингиз мумкин.
Мавжуд программа таъминот билан боғлиқлиги - WINDOWS MS DOS нинг барча амалий пакетлари, таҳрирлагичлари, электрон жадваллари ишни тўла таъминлайди.
Кўп масалалиги - WINDOWS бир пайтнинг ўзида бир нечта масалани ҳисоблайди, бир программадан бошқасига ўтишни таъминлайди.
Мавжуд оператив хотирадан тўлик фойдаланиш қобилияти - WINDOWS мавжуд оператив хотирадан тўлик фойдалана олади. Қурилма ресурсларидан ҳам тўлик фойдаланади. Бу қурилмалар билан мулоқотни ўзи таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |