Ахборот ва ахборот технологияси
Download 1.36 Mb.
|
Информатика
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНФОРМАТИКА фани бўйича 1-курс ўқувчилари учун маъруза матни Тошкент - 2009
- Информатика фанининш мазмуни ва авзифалари, Ривожлиниш тарихи (4 соат) 4
- Ахборот ва маълумот.Унинг ўлчаниши(6 соат) 11
- IBM PC туридаги шахсий компьютерлар(6 соат) 20
- Компьютерларнинг дастурий таъминоти. Унинг туркумланиши ва вазифалари(2 соат) 35
- MS DOS оператцион тизими, унинг буйруқлари(16 соат) 67
- Қобиқ дастурлар. NC. қобиқ дастури 80
- Windows операцион тизими(34 соатдан 12 соат ўтилади). 83
- Фойдаланилган адабиётлар 93 Кириш. Умумий тушунчалар
- Ахборотлаштириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТАТУ ҚОШИДАГИ 2-СОНЛИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ Кафедра : "Информатика" ИНФОРМАТИКА фани бўйича 1-курс ўқувчилари учун маъруза матни Тошкент - 2009 Кафедра мажлисида тасдиқланган ____ август 2009 йил Тузувчи: ТАТУ қошидаги 2-сонли академик лицей катта ўқитувчиси: Маллаев Ойбек Усмонқулович МУНДАРИЖА
Кириш. Умумий тушунчалар Информатика фанининш мазмуни ва авзифалари, ривожлиниш тарихи Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганига унча кўп муддат бўлмаганига қарамасдан, у жаҳон ҳамжамиятида ва цивилизациясида ўзининг муносиб ўрнини мустахкам эгаллаб олди ва илдам қадамлар билан XXI асрга - ахборотлашган жамият сари кириб келди. Республикамизда қабул қилинган "Ахборотлаштириш тўгрисидаги (1993 йил май)" , "ЭҲМ ва маьлумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳақидаги (1994 йил май)" қонунлари ва уларнинг бажарилиши мақсадида Вазирлар маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасини ахборотлаштириш концепциясининг (1994 й декабрь) ишлаб чиқилиши фикримизнинг ёркин далилидир. Чунки ҳозирги пайтда инсоният, шунингдек информатика фани муқаррар ҳақиқат билан юзма-юз бўлмокда. Унинг асосий масаласи-муаммоси инсоният фаолиятининг бошқа бирор соҳасида бўлмаган-учрамаган информацион-ахборот инқирозини (беҳисоб кўпайиб кетишини) енгиб ўтишдир. Аммо қўйилган масалани ечишни замонавий ахборот технологиялари мажмуи- супер-компьютерлар,компьютер ва ахборот тизимлари, маҳаллий ва глобал тармоқлар, Интернет умумжаҳон тармоқларидан унумли фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Уз навбатида, янги минг йилликда исталган соҳанинг замонавий мутахассислари, жумладан муҳандислар, иқтисодчилар, молиячилар, банк ва солиқ тизими ходимлари, менежерлар, маркетологлар ва бошкалар тегишли соҳанинг ахборот ресурсларидан эркин ва самарали фойдаланиши (олиш, тўплаш, яратиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва ҳоказо) учун замонавий компьютер-ахборот-телекоммуникация воситалари бўйича тегишли илмларга- ахборот маданиятига эга бўлишлари керак бўлади. Ахборот маданиятининг заминини яратиш эса "Информатика" фанининг предметини ташкил этади ва уни ўрганиш мактаб партасидан бошланиб, олий ўкув юртларида давом эттирилади. Мазкур фаннинг асосий мақсади талабаларга информатиканинг техник, программа (тизимли ва амалий) ва алгоритмлаш воситаларининг имкониятларини ўрганиш бўйича назарий билимлар ҳамда тегишли соҳа масалаларини ечиш бўйича амалий фойдаланиш кўникмаларини мукаммал шакллантиришдан иборатдир. Ушбу ўкув курси Республикамиз олий ўқув юртларида ҳамда турли ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўлган IBM ва унга ўриндош бўлган замонавий компьютерлардан фойдаланишга мўлжалланган мавзуларни ўз ичига олади. Курсни урганишда асосий эьтибор қуйидагиларга қаратилиши лозим: замонавий ШЭХМ ларда эркин ишлаш кўникмаларини шакллантириш, тегишли сохаларга доир масалаларни компьютерларда ечиш технологиясини ўрганиш ва қўллаш, замонавий матн муҳаррирлари ва жадвал процессорлари асосларини ўрганиш ва қўллаш. Курсни ўрганиш жараёнида тегишли мавзулар бўйича маьруза, амалий дарслар ишлари, мустақил таьлим ва мустақил ишларни бажариш кўзда тутилади. Назорат турлари: жорий баҳолаш, оралиқ баҳолаш, якуний баҳолаш тест ва ёзма равишда ўтказиш режалаштирилган. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling