Ахборот ва ахборот технологияси


Download 1.36 Mb.
bet14/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47
Bog'liq
Информатика

Микропроцессор.
Микропроцессор программаларнинг ишлашини таъминлайди ва компьютернинг бошқа қурилмалари ишини бошқаради. У компьютернинг тезлигини таъминлайди.
IBM PC компьютерларида одатда Intel фирмаси ва унга мувофик бошқа фирмаларнинг микропроцессорлари ўрнатилади.
Компьютерлар микропроцессор турлари билан фарқланади.
Микропроцессорларнинг Intel - 8088, 80386, 80286, 80386 Sx, 80486,Pentium каби турлари мавжуд.
Дастлабки компьютерлар Intel - 8088 асосида қурилган бўлиб, уларнинг ишлаш тезлиги жуда секин эди.
Intel - 80286, 80386 микропроцессорлари ҳам кейинги турларга нисбатан тезлиги сустлиги сабабли ҳозирги кунда ишлаб чиқарилмаяпти.
1993 йилдан бошлаб Intel - Pentium асосидаги Pentium Pro микропроцессори ўрнатилган кмпьютерлар ҳам сотила бошланди.Pentium Pro нинг амалларни бажариш частотаси 150 Мгц бўлиб, унинг Pentium- га нисбатан ишлаш тезлиги 40 % га кўпрокдир.
1991 йилдан бошлаб IBM,MOTOROLA,Fire Power ва бошқа фирмалар биргаликда Power PC микропроцессорини ишлаб чиқишга киришди ва бу борада муваффақиятга эришди.Шундай бўлсада,Pеntium нархининг арзонлиги ва кўпгина имкониятлари билан фойдаланувчиларни ўзига кўпрок жалб қилмокда.
NOTEBOOK лар 120 МГц ли Pentium микропроцессорлари асосида ишламоқда.
Pentium микропроцессорларидан мураккаб ҳисоблар ва тасвирлар учун фойдаланган мақсадга мувофиқ. Оддий ишлар учун эса микропроцессорларнинг дастлабки турларидан фойдаланиш мумкин.


Оператив хотира.
Оператив хотира ўзида компьютерда ишлаётган программа ва маълумотларни сақлайди. Маълумотлар доимий хотирадан оператив хотирага кўчирилади, олинган натижалар зарур ҳолда дискка қайта ёзилади.
Одатда Intel-8088 процессорли шахсий компьютер 1 Мбайт ҳажмдаги оператив хотирага эга. Intel-80286 5 Мбайт, Intel-80386 16 Мбайтгача оператив хотира билан ишлайди.


Клавиатура
IBM PC клавиатураси фоидаланувчи томонидан маълумотларни компьютерга киритишга мўлжалланган қурилмадир. Тугмачалар сони ва жойланиши турли хил компьютерларда ҳар хил бўлиши мумкин,лекин уларнинг вазифаси ўзгармайди. IBM PC клавиатуралари 2 хилда ишлаб чиқарилади: кичик - 83 та ва катта - 101 та тугмачага эга бўлган клавиатуралар. Катта клавиатура ишлашга жуда қулай.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling