Ахборот ва ахборот технологияси


Катта ва кичик ҳарфларни киритиш тартиби


Download 1.36 Mb.
bet15/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
Информатика

Катта ва кичик ҳарфларни киритиш тартиби
Катта харфларни ҳамда юкори регистрдаги белгиларни киритиш учун [SHIFT] тугмачасидан фойдаланиш мумкин. Масалан, кичик "а" ҳарфини киритиш учун "А" тасвирланган тугмача босилади. Катта "А" ҳарфини киритиш учун [shift] тугмачасини босган ҳолда,"А" тугмачасини босиш керак. [Caps Lock]-тугмачаси бош ҳарфларда ишлашни таъминлайди.Бош ҳарфли матларни киритишда бу жуда кулайдир.[Caps Loсk] такрор босилса,бош ҳарфларда ишлаш режими бекор қилинади.
[CAPS LOCK] режимида [Shift] тугмачаси кичик ҳарфлар режимини беради.


Кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш
IBM PC компьютерларида бошқа алифбога ўтишни махсус клавиатура драйверлари (киритиш-чиқаришни бошқарувчи программалар)бажаради.
Бу программа одатда компьютер иш бошлаш жараёнида қўйилади ва оператив хотирада жойлашган бўлади. Бу программанинг вазифаси клавиатурадаги тугмачалар босилишини қайд қилиш ва мос белгиларни MS DOS операцион системага узатишдан иборат.
Клавиатура драйверлари яратилганда бир алифбодан бошқасига ўтишни таминлаш учун маьлум тугмачалар мажмуи босилиши назарда тутилган бўлади.
Шунинг учун тугмачаларнинг маьлум мажмуи босилгандан сўнг клавиатура драйвери бошқа алифбодаги белгиларни компьютерга узатади.
Баъзи драйверлар кирилл алифбосига ўтиш учун [CapsLock] дан, баъзилари иккала [Shift]дан ёки [Сtrl] ва [Alt] тугмачаларидан фойдаланади.


Клавиатуранинг махсус тугмачалари
Клавиатурада алифбо, рақамли ва тиниш белгили тугмачаларидан ташқари бошқа махсус тугмачалар ҳам мавжуд:
- [Enter] тугмачаси (баъзи бир клавиатураларда [Return] ва [CR]) сатр киритилишини тугаганлигини билдиради. Масалан, MS DOS командаларининг киритилиши учун ҳар бир команда [Enter] тугмачасининг босилиши билан тугалланиши керак. "Enter" сўзининг маъноси киришдир.
- [Del] тугмачаси, тўлиқ "delete" сўзидан олинган бўлиб, олиб ташлаш маъносини билдиради ва курсор кўрсатаётган белгини олиб ташлаш учун ишлатилади.
- [Ins] тугмачаси ("insert" сўзидан олинган бўлиб, суриш маъносини билдиради) белгиларни киритишда суриш режимидан алмаштириш режимига ўтишни таъминлайди.
- [Backspase] (еки [Enter] устидаги чапга йўналган чизик) тугмачаси курсордан чапдаги белгини ўчиради.
- [], [], [], [], [Home], [End], [PgUp], [PgDn] тугмачалари курсорни бошқариш тугмачалари дейилади.
Қоидага кўра, бу тугмачаларнинг босилиши курсорни мос йўналишда (Home - сатр бошига, End - сатр охирига) сурилишига ва матнни "варақлашга" (PgUp - орқага, PgDn - олдинга) олиб келади.
- [Num Lock] (ракамлар режими) тугмачаси босилган ҳолда, клавиатуранинг ўнг томонида жойлашган 1 - 9,0 рақамларидан фойдаланиш мумкин, акс ҳолда [], [], [], [], [Home], [End], [PgUp], [PgDn], [Ins] ва [Del] тугмачалари ишлайди.
- [Esc] тугмачаси командани бекор қилиш, программадан чиқиш учун фойдаланилади.
- [F1] - [F12] функционал тугмачалар турли махсус амалларни бажариш учун зарур. Уларнинг вазифасини бажараётган программа белгилайди.
- [Ctrl] ва [Alt] махсус тугмачалар вазифасини ўзгартиради. Бу тугмачалар бошқа тугмачалар билан биргаликда программа ишига таъсир кўрсатади.
- [Print Screen] - тугмачаси экрандаги тасвирни принтерга чиқаради.
- [Break] - тугмачаси программа ишини тўхтатиш учун ишлатилади.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling