Ахборот ва ахборот технологияси


Сонларни бир саноқ тизимидан бошқасига ўтказиш қоидалари


Download 1.36 Mb.
bet6/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Информатика

Сонларни бир саноқ тизимидан бошқасига ўтказиш қоидалари.
Одатда ахборотларни ЭҲМда қайта ишлаш учун улар машинага ўнлик саноқ тизимида киритилади, натижа ҳам буюртмачига ўнлик саноқ тизимида чиқариб берилади. Бироқ ахборотлар машинада бошқа саноқ тизимларида қайта ишланади.
Сонларни бир саноқ тизимидан бошқасига ўтказишни машинанинг ўзи қуйида келтириладиган қоидаларга мувофиқ равишда махсус программа асосида автоматик тарзда бажаради.

С а н о қ т и з и м л а р и



Ўнлик

Саккизлик

Иккилик

Ўнолтилик

0

0

000

0

1

1

001

1

2

2

010

2

3

3

011

3

4

4

100

4

5

5

101

5

6

6

110

6

7

7

111

7

8

10

1000

8

9

11

1001

9

10

12

1010

А

11

13

1011

В

12

14

1100

С

13

15

1101

D

14

16

1110

E

15

17

1111

F

16

20

10000

10

Сонни d1-асосли саноқ тизимидан d2-асосли саноқ тизимига ўтказишни икки хил қоидаси бир-биридан фарқ килади.
Агар d1Катта иккилик сонларни ўнликка ўтказишни соддалаштириш учун аввало уларни триадалар ёрдамида саккизликка, сўнг саккизликдан ўнликка ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Агар d1>d2 бўлса, у ҳолда бутун ва каср сонларини бир саноқ тизимидан бошқасига ўтказишнинг қуйидаги қоидаларидан фойдаланилади. Яъни d1-асосли саноқ тизимидаги бутун сонни d2-асосли саноқ тизимига ўтказиш учун у ўтказиладиган саноқ тизимининг асоси d2 га кетма-кет бўлинади. Ўтказиладиган сон ва бўлинмани бўлиш токи охирги қолдиқ d2-1 дан кичик ёки унга тенг бўлгунча давом эттирилади. d2-тизимидаги янги сон бўлиш натижасида ҳосил бўлган қолдиқ ва охирги бўлинмаларни тескари йўналишида ёзиш билан ўқилади. Охирги бўлинма янги соннинг энг катта разрядини беради. Барча амаллар дастлабки сон берилган d - асосли саноқ тизимида бажарилади. Янги сон асоси эски d1- асосли тизим рақамлари билан ёзилади.
Катта ўнли сонларни иккилик тизимига ўтказиш учун аввало уларни саккизликка ўтказиб сўнг тегишли триадалар билан алмаштириб ёзиш тавсия этилади ((2)га асосан).
Каср сонларни бир саноқ тизимидан бошқа саноқ тизимига ўтказиш учун ўтказиладиган d1- тизимидаги сонни ўтказишимиз керак бўлган d2- тизимининг асосига кетма- кет кўпайтирамиз ва хар бир кўпайтиришимиздан сўнг унинг бутун қисмини ажратамиз. d2- тизимидаги янги сон (вергулдан кейин) кўпайтмаларнинг бутун қисмларининг кетма-кетлиги кўринишида ёзилади. Кўпайтириш то кўпайтмани каср қисмида ноллар ҳосил бўлгунга қадар ёки олдиндан кўзда тутилган аниқлик бажарилгунга қадар давом эттирилади. Каср сонни янги d2-тизимидаги биринчи ажратилган бутун қисмидан бошлаб охирги бутун қисмига пастга қараб ўқилади. Ҳисоблашлар ўтказилаетган сон ёзилган саноқ тизимида амалга оширилади.
Аралаш (нотўгри) каср сонни бир саноқ тизимидан бошқа саноқ тизимига ўтказиш учун унинг бутун қисми алоҳида ва каср қисми алоҳида юқорида қайд этилган қоидаларга асосан ўтказилади ва натижалар қўшиб ёзилади.
Сонни саккизлик саноқ тизимидан иккилик саноқ тизимига ўтказиш учун саккизлик рақамларини иккилик триадалар билан алмаштириб ёзиш мумкин, чунки саккизлик саноқ тизимининг асоси 2 даражаси 3га тенг. Триада деганда саккизлик рақамини ифодалайдиган учта иккилик разряд тушунилади. Тетрада деганда ўнли рақамни ифодалайдиган тўртта иккилик разряд тушунилади.
Ўн олтилик ва саккизлик тизими эса программа матнларида буйруқларни, иккилик кодларни, адресларни, операцияларни қисқарок ва қулай кўринишда ёзиш ва ўқиш учун қўлланилаяпти.
Мисол : Х=13(10)

_ 13 2
12 _6 2
1 6 _3 2
0 2 1
1






Натижа: 13(10) = 1101 (2)


Х=0,25(10)


Натижа: 0,25(10) = 0,01 (2)





Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling