Ахборот ва ахборот технологияси


Ахборот ва маьлумот тушунчалари


Download 1.36 Mb.
bet2/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Информатика

Ахборот ва маьлумот тушунчалари.
Компьютерлар билан ишлаш усулларини ўрганиш жараёнида уни дастлабки хаёлга келмаган имкониятлари очилди. Замонавий компьютерлар амалда хамма нарсани бажариши мумкин, лекин бунинг учун одамнинг ўзи нимани истаётганлигини аниқ билиши, энг муҳими машинага буни қандай бажариш кераклигини тушунтириб бера олиши шарт. Ўз навбатида машинага ниманидир тушунтириш учун эса унга информацияни-ахборотни ёзиш зарурдир. Чунки, ахборот информатика соҳасининг асосий ресурсидир. Ахборот - бу ўзгаришларга олиб келиши мумкин бўлган ихтиёрий ажратувчи, фарқловчи, дифференциалловчи белгидир. Ёки бошқача қилиб,умумлаштириб айтганда, ахборот - бу бирор фаолият тўғрисидаги қанақадир воқеа ҳақидаги хабарлар, билимлардир. Ахборот - бу атроф-муҳит обьектлари ва ҳодисалари, уларнинг ўлчамлари, хусусиятлари ва ҳолатлари тўғрисидаги маьлумотлардир деб айтиш ҳам мумкин. Кенг маьнода ахборот одамлар ўртасида маьлумотлар айирбошлаш, одамлар ва қурилмалар ўртасидаги сигналлар айирбошлашини ифода этадиган умумий тушунчалар дейилиши ҳам мумкин.
Ўз навбатида информатикада ахборот билан бир қаторда маьлумотлар тушунчаси хам кенг қўлланилади. Маьлумотларга у ёки бу сабабларга кўра фойдаланилмайдиган, балки фақат сақланадиган белгилар ёки ёзиб олинган кузатувлар сифатида қараш мумкин. Агар бу маьлумотларда бирор нарса туғрисидаги мавҳумликни (ноаниқликни) камайтириш учун фойдаланиш имконияти
туғилса, у ҳолда маьлумотлар ахборотга айланади. Шунинг учун фойдаланиладиган ахборотни маьлумотлар деб атаса хам булади. Масалан, когозга телефон ракамини маьлум тартибда ёзиб, бирор кишига кўрсатсангиз, у буни бирор ахборот бермайдиган маьлумот сифатида қабул қилади. Бироқ, телефон рақамининг олдида тегишли корхона ёки ташкилотнинг номи, унинг фаолияти тури ёзиб қўйилса, аввалги маьлумот ахборотга айланади. Умумлаштириб айтадиган бўлсак, бизни ўраб турадиган борлиқ ҳақидаги билимлар ёки ҳар қандай маьлумотлар ахборот деб аталади.
Ўз навбатида иқтисодий ахборот ахборот турларининг энг муҳими ҳисобланади. Иқтисодий ахборот ишлаб чиқариш жараёнлари, моддий ресурслар, бозорлар, банк ва молия муассасалари фаолияти билан тўгридан-тўгри боғлиқдир. Шунингдек, ахборотлар тақдим этиш усулига кўра: матнли, жадвалли, графикли ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Маьлумотлар эса қайта ишлаш усулига кўра: бирламчи, иккиламчи, ҳосила, мантиқий, хулоса ва якуний маьлумотлар кўринишида берилиши мумкин.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling