График обьектлар ҳақида маьлумот. Компьютер графикаси


Download 0.96 Mb.
bet1/2
Sana20.01.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1103590
TuriПрезентация
  1   2
Bog'liq
2 5415776262142560890


График обьектлар ҳақида маьлумот.
Компьютер графикаси.
Ахборотни асосий кисмини инсон куриш аъзолари оркали олади. Чунки кургазмали ёки график куринишидаги ахборотни узлаштириш осон булади. Инсонга ахборотни кабул килишда кулайлик яратиш максадида матнли ва график тизимлар ишлаб чикилган. Уларни биз мухаррирлар деб атаймиз.


Мухаррирлар деб, матн, график, тасвир, презентация, иллюстрацию куринишидаги ахборотларни яратиш ва уларни тахрир килиш учун мулжалланган амалий дастурлар пакетига айтилади.
Мухаррирлар уз навбатида 3 гурухга булинади:

  1. Матнли мухаррирлар

  2. График мухаррирлар

  3. Нашрий мухаррирлар

Биз юкоридагилардан график мухаррирлар билан танишиб чикамиз.




График мухаррирлар деб, чизма, тасвир, презентация, иллюстрацию куринишидаги ахборотларни яратиш ва уларни тахрир килиш учун мулжалланган амалий дастурлар пакетига айтилади.
График мухаррирлар ахборотни график куринишга утказиб берувчи махсус дастурлардир. График мухаррирларда тасвирларни чизиш, тахрирлаш ёки бошка манбалардан маълумотларни кабул килиш мумкин. График куринишдаги маълумотларни сканер, ведеокамера, ракамли фотоаппаратлар, видеокузлар воситасида киритилиши мумкин. Сканер воситасида тайёр расмлар ёки фотосуратлар ракамли куринишга утказилади. Видеокамера оркали эса керакли кадр танланади ва у компьютерга киритилади. Буни эса тасвирни ушлаб олиш дейилади.
Ахборотни график куринишда ишлаб чикиш, такдим этиш, уларга ишлов бериш, шунингдек, график объектлар ва файлларда булган нографик объектлар уртасида богланиш урнатишни информатикада компьютер графикаси деб аташ кабул килинган. Компьютер графикаси уч турга булинади:

  • Растли графика

  • Векторли графика

  • Фрактал графика



Растли графикада тасвирлар нукта(pixels)лар мажмуаси оркали хосил килинади. Растр – бу экраннинг бутун майдонини копловчи пикселлар матрицасидир. Демак растли графикани асосий элементи нуктадан иборат экан. Нукталар сони канчалик зич булса, тасвир шунчалик аник ва тиник чикади.

Растрли график мухаррирларда компьютер экрани жуда зич чизиклар билан тур куринишига келтирилади. Чизилган тасвирлар эса нукталарни кетма-кетлиги оркали хосил килинади. Уни куйидаги мисол оркали куриб чикамиз. Чизиклар жойлашган катакларни 1 билан, чизиклар йук катакларни эса 0 билан белгилаймиз:





Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling