Ахборот ва ахборот технологияси
Информатиканинг асосий тушунчалари ва вазифалари
Download 1.36 Mb.
|
Информатика
Информатиканинг асосий тушунчалари ва вазифалари.
Информатика 60-йилларда Францияда электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида ахборотни қайта ишлаш билан шуғулланувчи соҳани ифодаловчи атама сифатида юзага келди. Информатика атамаси лотинча informatic сўзидан келиб чиққан бўлиб, тушунтириш, хабар қилиш, баён этиш маъноларини англатади. Французча informatique (инфоматика) сўзи ахборот автоматикаси ёки ахборотни автоматик қайта ишлаш маъносини англатади. Инглиз тилида бу атама Computer science ( компьютер техникаси ҳақидаги фан) синоними мос келади. Информатиканинг инсон фаолиятини мустақил сохаси сифатида ажралиб чиқиши биринчи навбатда компьютер техникасининг ривожланиши билан боглик . Бунда асосий хизмат микропроцессор техникасига тўгри келади, унинг пайдо бўлиши 70-йиллар ўрталарида иккинчи электрон инқилобини бошлаб берди. Информатика ахборотни қайта ишлаш, уларни қўллаш ва ижтимоий амалиётнинг турли соҳаларига таъсирини ЭҲМ тизимларига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш, лойиҳалаш , яратиш, баҳолаш, ишлашнинг турли жиҳатларини ўрганувчи комплекс илмий ва муҳандис фани соҳасидир. Информатика бу жиҳатдан ахборот моделларини қуришнинг умумий методологик тамойилларини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Шу боис ахборот услублари объект , ҳодиса , жараён ва ҳоказоларни ахборот моделлари ёрдамида баён этиш имкониятига эгадир. Информатиканинг вазифалари, имкониятлари , восита ва услублари кўп қиррали бўлиб, унинг кўплаб тушунчалари мавжуд. Уларни умумлаштириб қуйидагича талқинни тавсия этамиз. Информатика - компьютерлар ёрдами ва уларни қўллаш муҳити воситасида ахборотни янгилаш жараёнлари билан боғлик инсон фаолияти соҳасидир. Информатика кенг маънода инсоният фаолиятининг барча соҳаларида асосан компьютерлар ва телекоммуникация алоқа воситалари ёрдамида ахборотни қайта ишлаши билан боғлиқ фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг хилма-хил тармоқлари бирлигини ўзида намоён этади. Информатика тор маънода ўзаро алоқадор уч кисм - техник воситалар, дастурий воситалар ва алгоритмик воситалар сифатида тасаввур этиш мумкин. Ўз навбатида информатикани ҳам умуман , ҳам қисмлари бўйича турли жиҳатлардан: халқ хўжалиги тармоғи, фундаментал фан, амалий фан соҳаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Информатика халқ хўжалиги тармоғи сифатида компьютер техникаси, дастурий махсулотларни ишлаб чиқариш ва ахборотни қайта ишлаш замонавий технологиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган хўжалик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналарнинг бир турда жамланишидан иборат бўлади. Информатика фундаментал фан сифатида компьютер ахборот тизимлари негизида исталган объектлар билан бошқарув жараёнларини ахборот жиҳатидан таъминлашни барпо этиш методологиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Информатика амалий фан соҳаси сифатида қуйидагилар билан шуғулланади: а) ахборот жараёнларидаги қонуниятларни ўрганиш (ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тарқатиш); б) инсон фаолиятининг турли соҳаларида коммуникация - ахборот моделларини яратиш; в) аниқ бир соҳаларда ахборот тизими ва технологияларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳаётий босқичини , уларни ишлаб чиқариш , ишлашни ва ҳоказоларни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш босқичлари учун тавсиялар тайёрлаш. Информатиканинг бош вазифаси ахборотни янгилаш, услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва ахборотни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини ташкил этиш, улардан фойдаланишни ишлаб чиқишдир. Информатиканинг асосий вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади: исталган хусусиятдаги ахборот жараёнларини тадқиқ этиш; ахборот жараёнларини тадқиқ этишдан олинган натижалар негизида ахборотни қайта ишлайдиган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва янги технологияни яратиш жамият ҳолатининг барча соҳаларида компьютер техникаси ва технологиясидан самарали фойдаланишнинг илмий ва муҳандислик муаммоларини яратиш, татбиқ этиш ва таъминлашни ҳал этиш. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling