Ахборот ва мураббийлик соати баённомаси


Download 308 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi308 Kb.
#1628709
Bog'liq
ахборот ва мураббийлик соати


Жисмоний маданият факултети Жисмоний маданият йўналиши
JSM-ДU-18 гуруҳ талабалари билан ўтказилган “Соҳибқирон Темур – буюк саркарда ва адолатли подшох” мавзусидаги
Ахборот ва мураббийлик соати
БАЁННОМАСИ
09.04.2021 йил Жисмоний маданият факультети
Фаоллар зали
Қатнашдилар:

Гуруҳ раҳбари

-

В. Тураев

JSM-ДU-18 гуруҳ талабалари

-

30 нафардан 23 нафар



Кун тартиби:
Соҳибқирон Темур – буюк саркарда ва адолатли подшох
г уруҳ раҳбари В. Тураев, талаба Б.Нуриддинов
Эшитилди: гуруҳ рахбари В. Тураев сўзга чиқиб, Ахборотлардан хабардор қилиш мақсадида, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қисқача таништирди.
Шундан сўнг Ахборот соати мавзусини ўқиб эшиттирди. “Соҳибқирон Темур – буюк саркарда ва адолатли подшох” мавзуси бўйича маъруза ўқиди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда парламентга йўллаган Мурожаатномасида «Буюк аллома ва адибларимиз, азиз авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтишга алоҳида эътибор қаратишимиз керак» деб таъкидлаганди. Бу бежиз айтилмади, албатта.
Зеро, халқимиз, айниқса миллатнинг келажаги бўлган ёшлар буюк аждодлар тарихини қанчалар кўп ўрганса, уларнинг ҳаёти ва фаолиятидан ибрат ва сабоқ олиб яшаса, қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уриб, элу юртга бўлган муҳаббати янада ортади.
Бу эзгу ишларни амалга оширишда эса, халқимиз тарихида ўтган кўплаб буюк сиймолар қаторида, Соҳибқирон Амир Темур қадриятини ўрганиш ҳам муҳим ижтимоий-сиёсий ва маънавий аҳамиятга эга.
Маълумки, Амир Темурнинг қандай шахс ва давлат арбоби бўлганлиги, ҳамда унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари, салтанат тараққиёти йўлида амалга оширган ислоҳотлари борасида унинг замондошлари ҳам, кейинги давр олимлари ва сиёсатчилари ҳам ўз фикрларини баён этганлар.
Э нди ана шу фикрлар таҳлили билан яқиндан танишишни лозим деб топдик. Амир Темурнинг замондоши муарриҳ Ҳофизи Абру ёзишича: “...ҳазрат Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳумоюн ва саодатли айёмида Мовароуннаҳр ер юзи мамлакатларининг пойтахтига айланди. Жаҳоннинг турли жойларидан олиму фузалолар, муҳандислар ва ҳунармандлар бу ерга оқиб келиб, яшаб ижод эта бошлади». Айтиб ўтиш жоизки, азалдан олиму фузалолар ва ҳунарманд одамлар (ижодкор ва бунёдкорлар ) ижод қилиш учун қаерда қулай шароит бўлса, шу томонга талпиниб яшаган.
Демоқчимизки, адолатли давлат бошқарувчиси бўлган, тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган юртларда ижод қилган, бунёд қилган. Чунки, уруш, зулм, жаҳолат бор жойда на ижод бўлади на бунёдкорлик.
Шунингдек, Амир Темур давлатида эса, бошқа даврлардан фарқли ўлароқ барча табақаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари инобатга олиниб, уларнинг ҳаёти учун зарур ижтимоий замин вужудга келтирилган. Ҳар бир тоифанинг, яъни у хоҳ олим, хоҳ наққош, хоҳ шоир бўладими уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари ўзига хос қонун билан кафолатлаб қўйилган. Улар салтанат ғазнасидан моддий рағбатлантириб турилган.
Демак, Амир Темур давлатида, хусусан унинг пойтахти бўлмиш Самарқандда ижодкор инсонлар яшаши ва ижод қилиши учун барча моддий-маиший шароитлар яратилган эканки, жаҳоннинг турли жойларидан олиму фузалолар, муҳандислар ва ҳунармандлар бу ерга оқиб кела бошлаган.
Қадрли талабалар, бугун ана шу фазилатлардан бири – адолатлилик хусусида сиз билан суҳбатлашамиз.
Эшитилди: гуруҳ талабаси А.Абдулбосидов адолатлилик бағишлаб шеьр ўқиб берди.
Бадиий адабиётлар билан танишиш босқичида шу ой учун мўлжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилди.


ҚАРОР ҚИЛИНДИ

  1. Ахборот ва мураббийлик соати мавзуси маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Соҳибқирон Темур – буюк саркарда ва адолатли подшох” мавзусидаги Ахборот ва мураббийлик соати JSM-ДU-18 гуруҳида ўтказилди деб хисоблансин.

  3. Ҳафта мобайнида қўшимча маълумотлар билан танишиб чиқиш ва конспектлаштириш гуруҳ талабаларининг зиммасига юклатилсин.

Гуруҳ рахбари В. Тураев
Гуруҳ сардори Б.Нуриддинов
Download 308 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling