Ахборот ва педагогик технологиялар факультети
Download 0.59 Mb. Pdf ko'rish
|
1111dasturlash texnologiyalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Структурали ва функционал схемани ишлаб чиқиш
- Яратилаётган дастурий таъминотнинг структурали схемаси.
11 3-амалий машгулот Мавзу: Дастурий воситанинг функционал схемасини ишлаб чиқиш ДВ яратишдаги функционал ёндошув деганда дастурни ёки дастурий тизимни функционал принципга асосан декомпозиция қилиш тушунилади. Декомпозициялашнинг ҳамма усулларида энг содда интерфейслар ишлатилади: примитив интерфейслар ва анъанавий менюлар бўлиб, улар берилмалар структурасини ва уларни ишлаш дастурларини таҳлил қилишга ва лойиҳалашга қаратилган бўлади. Бу ҳолда одатда ишланувчи компоненталар ва таркибларни лойиҳалаш амалга оширилади. 1. Структурали ва функционал схемани ишлаб чиқиш Мураккаб дастурий таъминотни лойиҳалаш жараёни унинг таркибини аниқлашдан бошланади, яъни таркибий компоненталарни ва улар орасидаги боғланишларни аниқлашдан бошланади. Бу аниқланишлар натижасида эса компоненталарнинг структурали ёки функционал схемаси яратилади. Яратилаётган дастурий таъминотнинг структурали схемаси. Структурали схема деб яратилаётган дастурий таъминотнинг таркиби ва ўзаро боғланишларини акс эттирувчи схемага айтамиз. 3.1-расм. Дастурий комплекс структурали схемасига мисол. Энг содда дастурий таъминотнинг таркибий схемаси компоненталари сифатида қисм дастурлар ва кутубхоналар ресурсларини ифодалаши мумкин. Дастурий таъминотнинг структурали схемасини яратишни одатда қадамма- қадам деталлаштириш усули билан амалга оширилади. Дастурий система компоненталари сифатида, қисм системалар, маълумотлар баъзалари, ресурслар библиотекаси ва ҳоказолар қаралиши мумкин. Дастурий комплекснинг структурали схемаси диспетчер-дастурдан бошқаришни мос дастурга узатишни намойиш қилади (3.1-расм). Дастурий система структурали схемаси, структурада қисм системаларнинг мавжудлигини ёки бошқа структура компоненталарининг мавжудлигини аниқлайди. Дастурий комплексдан фарқли равишда дастурий системанинг баъзи қисмлари интенсив ахборот алмашувчи бўлади. Дастурий комплекс диспетчери Тенгламалар системасини ечиш дастури Тенглама илдизларини аниқлаш дастури Аниқ интегрални ҳисоблаш дастури 12 3.2-расм. Дастурий система структурали схемасига мисол. Лойиҳаланаётган дастурий таъминот ҳақида тўлиқроқ тасаввурни уларнинг компоненталарининг боғланиши нуқтаи назардан функционал схемалар беради. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling