Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-110-115
Google Scholar
Scientific Library of Uzbekistan
Academic Research, Uzbekistan 110 www.ares.uz
АХЛОҚИЙ КАТЕГОРИЯЛАРНИНГ ИНСОН ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Кимёхон Ғуломжоновна Камолова
Низомий номидаги ТДПУ ўқитувчиси
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада ахлоқий категориялар, уларнинг ижтимоий ҳаѐтда тутган
ўрни ва аҳамияти ѐритиб берилган. Баркамолликка эришишда ахлоқий
категорияларни эгаллаш, уларнинг инсон ҳаѐтида ўз ўрнини топишда
масалалари ҳақида фикр юритилган. Бундан ташқари,
файласуф ва
алломаларнинг иқтибослари келтириб ўтилган.
Калит сўзлар: Ахлоқ, фазилат, иллат, одоб, самимийлик, яхшилик,
баркамоллик, тубанлик, эзгулик, бурч, виждон, ватанпарварлик.
ABSTRACT
The article
examines ethical categories, their role and significance in public
life. In pursuit of excellence, the issues of acquiring ethical categories and their place
in human life were discussed. Quotes from philosophers and scientists are also cited.
Keywords:
Morality, virtue, vices, approval,
sincerity, goodness,
perfection,
humility, goodness, duty, conscience, patriotism.
Баъзи йигит қизлар учун меҳр-оқибат,
ахлоқ-одоб тушунчалари бутунлай бегона
бўлиб бораѐтгани, уларда бефарқлик,
масъулиятсизлик, меҳнат қилмасдан кун кўришга
интилиш каби иллатлар пайдо бўлаѐтгани,
аччиқ бўлса-да, ҳақиқат
Шавкат Мирзиёев
КИРИШ
Маълумки, инсон ижтимоий моҳиятига кўра, ўз турмуш тарзини йўлга
қўяди, ўзини-ўзи бошқаради, жамият билан алоқада бўлади. Ўй-хаѐллари, орзу-
умидлари ва мақсадларини рўѐбга чиқариш жараѐнлари орқали мавҳум
ҳолатларни реал воқеликка айлантиради. Бунда инсонга ахлоқ ѐрдамга келади.
“Ахлоқ ҳаѐтнинг барча соҳаларида – оилада, маҳаллада, меҳнатда, ишлаб