Ахлоқий категорияларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти
Academic Research in Educational Sciences
Download 268.95 Kb. Pdf ko'rish
|
Аҳлоқий категориялар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 112 www.ares.uz
- МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-110-115 Google Scholar Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 112 www.ares.uz жамият бошқарувида ушбуларнинг ўрни беқиѐс эканлигини таъкидлаб ўтишган. Масалан, Абу Наср Форобий “инсон камолотга ѐлғиз ўзи эриша олмайди. У бошқалар билан алоқада бўлиши, уларнинг кўмаклашуви ѐки муносабатларига муҳтож бўлади”. “Инсоний хислатлар тўрт қисмга бўлинади: назарий фазилатлар, тафаккур фазилатлари, яралма(ҳаѐт жараѐнида вужудга келувчи) фазилатлар ва амалий санъат(касб) фазилатлари. Инсон фазилатлар билан камолотга етади ва камолотга етган одам бахтли ҳисобланади» ”, – дейди. Абу Райҳон Беруний инсон тарбиясига салбий таъсир қилувчи иллатлар ҳақида фикр юрита туриб, улар кўп ҳолларда ѐвуз ниятда қилинишини қайд этади. “Ҳаддан ортиқ ғазаб ваҳшийлик келтиради ва бевақт қилинган лутф обрўни кетгизади”, – дейди. Ибн Сино эса “Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди”, – дейди ва бундай иллатларни бартараф этишда тарбия омилига таянишни таъкидлайди. МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР Хўш, инсоний фазилатлар нималарда акс қилади? Даставвал инсоннинг одоб-ахлоқида кўринади. Биламизки, фалсафий нуқтаи назардан одоб – инсон ҳақида ѐқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаѐтида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли ҳатти-ҳаракатлардан иборат. Одоблилик вазминликда ҳам кўринади. Одобли бўлиш – ўзгаларнинг кайфиятини сеза билиш, унинг характерини тушунмоқ ва ҳар бир кишининг индивидуал хусусиятларига қараб унинг ўзига яраша муомала қила билмоқ демакдир. Бундан ташқари одоблилик ўзгаларда мавжуд бўлган жисмоний камчиликларни билиб-билмасликка олишда кўринади. Маълумки, кишининг жисмоний камчиликлари кўзга тез ташланади. Бироқ бунга эътибор бериш, синчиклаб қараш, ѐки камчилиги ҳақида сўраш унинг кўнглини оғритади, чунки бу қараш шу кишидаги камчиликни янада бўрттириб кўрсатади. Одоблилик кишининг ўз-ўзини назорат қила олишида намоѐн бўлади. Қўрс ва жаҳлдор кишигина ўзини ҳам, теварак-атрофдаги кишиларнинг ҳам кайфиятига салбий таъсир кўрсатади, чунки, бундай одобсиз киши ҳар нарсага |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling