Ахлоқий категорияларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти


Academic Research in Educational Sciences


Download 268.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana02.01.2023
Hajmi268.95 Kb.
#1075598
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Аҳлоқий категориялар.

Academic Research in Educational Sciences 
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-110-115 
Google Scholar 
Scientific Library of Uzbekistan 
Academic Research, Uzbekistan 111 www.ares.uz 
чиқаришда, шахслараро, гуруҳлараро, миллатлараро ва ҳ.к алоқаларда 
одамларнинг ўзаро муносабатини ва қарашларини тартибга солади”.
Яхшилик ва ѐмонлик, сахийлик ва бахиллик, шижоат ва қўрқоқлик, вафо 
ва хиѐнаткорлик, ростгўйлик ва ѐлғончилик, камтарлик ва манманлик, муҳаббат 
ва нафрат ва бошқа шу каби фазилатлар ва нуқсонлар инсон оламининг бутун 
моҳиятини белгилайди. Бошқача қилиб айтганда, инсон ўзини-ўзи 
бошқарадиган, ҳимоя қиладиган, ўзини-ўзи йўлга соладиган ва ҳатто 
шакллантирадиган мураккаб, олий даражадаги хилқатдир. Ана шу ҳолатнинг 
ўзи ҳар бир инсондан маънавий баркамолликка интилиб, руҳий поклик ва 
ахлоқий етуклигини доимий равишда ошириб боришини тақоза этади. 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Бундан бир неча йил аввал машҳур ѐзувчи Лев Толстой ўзининг
“Иқрорнома” асарида шундай деган эди: “Бутун инсоният маънавий ибтидолар 
ва уларга раҳнамолик қилувчи идеаллар асосида яшайди ва ривожланади. Бу 
идеаллар динларда, фанларда, санъатда, давлатчилик шаклларида ўз ифодасини 
топади. Бу идеаллар юксалгандан юксала боради ва инсоният энг олий 
неъматлар сари боради. Мен инсониятнинг бир бўлагиман, шунинг учун ҳам 
менинг вазифам инсоният идеалларини англаш ва амалга оширишга 
кўмаклашишдир”. Бу билан Лев Толстой инсониятни бу ҳолатни инобатга 
олган ҳолда фаолият йўналишини белгилаш зарурлигига эътиборни қаратган 
эди. Фаолият йўналиши эса инсон вужудидаги маънавий етуклик ѐки маънавий 
тубанлик билан боғлиқ. Маънавий етуклик инсоний фазилатларни эгаллаш 
билан боғлиқ бўлса, маънавий тубанлик эса иллат ва камчиликлар, нуқсонлар 
билан белгиланади. 
Демак, “фазилат” ва “иллат”. Иллатлар айрим ҳолатларда “нуқсон” деб 
ҳам юритилади. Ушбу тушунчалар ҳар бир инсон ҳаѐтида кундалик турмушида 
алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, кишининг жамият билан алоқасини белгилаб 
беради. Фазилатли инсон атрофдагиларда гўзал, ижобий инсонийлик 
хусусиятлари билан тассурот қолдирса, ѐмон хулқ-одатлари бўлган, нуқсонли 
кишилар аксинча, салбий тассурот қолдиришади. Бундан ташқари инсон ўзида 
фазилатларни қанчалик кўпайтириб борса, унинг маънавий дунѐси ҳам бойиб 
боради. Бу эса албатта, жамият тараққиѐти ва ривожи учун муҳим ҳисобланади. 
Фазилат ва иллатлар қадимдан ҳам аждодларимизни бефарқ қолдирмаган. Улар 
келажак авлоднинг баркамолликка эришиши, комилликка интилишида ҳамда 



Download 268.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling