Ахлоқий категорияларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти
Academic Research in Educational Sciences
Download 268.95 Kb. Pdf ko'rish
|
Аҳлоқий категориялар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 113 www.ares.uz
Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021 ISSN: 2181-1385 Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723 Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89 DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-110-115 Google Scholar Scientific Library of Uzbekistan Academic Research, Uzbekistan 113 www.ares.uz ғазабланади, жаҳл устида бошқаларни койийди, одамларнинг дилини хуфтон қилади. Ҳақиқий одоблилик самимийлик ва миннатдорликни ҳис қилиш, тўғрилик ва ҳақиқатгўйлик, бир сўзлилик, аниқ ва пухталик, интизомлик ва саранжом-саришталик, озодалик ва вазминликни қанчалик тушунишда эмас, балки ана шу хислатларни табиий эҳтиѐж, кундалик одат қилиб характерга сингдириб юборишликда аниқ ва яққол намоѐн бўлади. Самимийлик инсон характеридаги энг гўзал томонлардан бири бўлиб, у инсоннинг беғуборлигини, беғаразлигини ифодалайди. Самимий одам очиқ кўнгил, бағрикенг бўлиши билан бирга, ўзгалар меҳнатини қадрлайдиган, ўзига қилинган ҳурмат-эътиборга миннатдорчилик билдира оладиган кишидир. Бировга яхшилик қилиб, миннатдорчилик талаб этиш бу миннат қилиш, бошқачароқ айтганда, таъма қилиш бўлади. Яхшилик қилиш, самимийлик шундай юксак, олижаноб фазилатки, унга кўролмаслик, ғараз, таъмагирлик, нафс устунлиги кабилар аралашмаслиги зарур. Бировга яхшилик қиламан дейдиган одам унинг илтимосини кутиб ўтирмайди. Ёрдамга муҳтож бўлганларни кўрса, унинг ҳожатини чиқаришга ҳаракат қилади, ҳаттоки, ўзига билдирмаслик йўлларини излайди. Бундай яхшилик самимийлик дейилади. Самимийлик туйғуси тўғрилик ва хақиқатгўйлик билан узвий боғлиқ. Тўғрилик одоблилик белгиси бўлиб, ҳалол ва самимий одамларгина ана шу фазилатга эга бўла олади. Ҳалоллик эса эзгулик томон қўйилган қадам ҳисобланади. Маҳмуд Замахшарий ҳалоллик ҳақида шундай таъкидлайди: “Ҳалол-покиза киши доимо хотиржаму тинчликдадир, бировга хиѐнату ѐмонлик қилган киши эса ҳалокатга гирифтордир”. Ҳақиқатга интилган киши камолотга эришади. Софдил, тўғри одамнинг сўзи билан иши бир бўлиб, унинг ҳаѐт йўли ҳар доим тўғри ва равондир. Бундай киши учун ҳақиқат қанчалик аччиқ бўлса ҳам, уни ҳамма нарсадан юқори қўяди. Уддабурон, пухта, саранжом-саришта бўлган киши интизомли бўлади. Кишининг интизомлилиги меҳнат жараѐнидагина бўлмасдан, кишилар билан бўлган муносабатда ҳам намоѐн бўлади. Ҳар бир ишда интизомлилик, саранжомлик – одоблилик бўлиб, тартибсизлик, бебурдлик эса одобсизлик ҳисобланади. Машҳур файласуф Демокрит (мил.авв. 460-370)нинг фикрича, на жисмоний куч ва на моддий бойлик индивидларни бахтли қила олади. Ҳақиқий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling