Ахлоқшунослик бу ахлоқ назарияси бўлиб, кишиларнинг ахлоқий ҳаётини ўрганадиган, ахлоқий ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятларини очиб берадиган энг қадимги инсоншунослик фанларидан биридир
Хўш, «ахлоқ» ибораси нимани англатади?
Download 65.63 Kb.
|
Этика назариялари
Хўш, «ахлоқ» ибораси нимани англатади?
Модомики, ахлоқшунослик ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги ахлоқий муносабатларини ўрганар экан, биз дастлаб «ахлоқ» иборасининг мазмун ва моҳиятини англаб олишимиз керак. «Ахлоқ» сўзи арабчадан олинган бўлиб, «хулқ» сўзининг кўплик шаклидир. «Ахлоқ» ибораси икки хил маънога эга: умумий тушунча сифатида фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатининг кенг қамровли қисмини билдиради. Ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини хулқ, кенг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди Одоб - инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли ҳатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Хулқ - оила, жамоа, маҳалла-куй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний ҳатти-ҳаракатларнинг мажмуи. Ахлоқ эса - жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. Бу фикрларимизни мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Дейлик, метрода ёшгина йигит, талаба ҳамма қатори ўтирибди. Навбатдаги бекатдан бир кекса киши чиқиб, унинг рўпарасида тик туриб қолди. Агар талаба дарҳол: «Ўтиринг, отахон», деб жой бўшатса, у чиройли аъмол қилган бўлади: четдан қараб турганлар унга ич-ичидан миннатдорчилик билдириб: «Барака топгур, одобли йигитча экан» деб қўяди. Аксинча, талаба ё тескари қараб олса, ёки ўзини мудраганга солиб, қарияга жой бўшатмаса, ғашимиз келади, кўнглимизда: «Бунча беодоб, сурбет деган тасаввурни уйғотади. Лекин, айни пайтда, талабанинг қарияга жой бўшатгани ёки бўшатмагани оқибатида вагондаги йўловчилар ҳаётида бирор-бир ижобийми, салбийми муҳим ўзгариш рўй бермайди. Хулққа қуйидагича мисол келтириш мумкин: маҳалламиздаги оила бошлиқларидан бири имкон борича қўни-қўшниларнинг барча маъракаларида хизматда туради, ҳеч кимдан қўлидан келган ёрдамини аямайди, очиқ кўнгил, очиқ қўл, доимо ўз билимини ошириб боришга интилади, тиришқоқ, оила аъзоларига меҳрибон ва ҳ.к. Ундай одамни биз Хушхулқ инсон деймиз ва унга маҳалламизнинг намунаси сифатида қараймиз. Борди-ю, аксинча бўлса, у қўни-қўшнилар билан қўпол муомала қилса, туй-маъракаларда жанжал кўтарса, сал гапга ўдағайлаб, мушт ўқталса, ичиб келиб, оилада хотин-болаларини уриб, ҳақоратласа, уни бадхулқ деймиз. Унинг бадхулқлилигидан оиласи, баъзи шахслар жабр кўради, маҳалладагиларнинг тинчи бузилади, лекин ҳатти-ҳаракатлари жамият ижтимоий ҳаётига ёки инсоният тарихига бирор бир таъсир ўтказмайди. Download 65.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling