Ахлоқшунослик бу ахлоқ назарияси бўлиб, кишиларнинг ахлоқий ҳаётини ўрганадиган, ахлоқий ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятларини очиб берадиган энг қадимги инсоншунослик фанларидан биридир
Download 65.63 Kb.
|
Этика назариялари
Евдемонизм (грекча, эудамониа – роҳат-фароғат, бахт-саодат) – ахлоқшуносликнинг гедонизмга яқин методологик принципи. эвдемонизм антик дунё ахлоқий назарияларидаёқ энг тўлиқ равишда намоён бўлган эди. (Демокрит, Суқрот, Аристотел). Бахтга интилишни эвдемонизм ахлоқ-одобнинг мезони ва инсон ахлоқий ҳатти-ҳаракатининг асоси деб ҳисоблайди, шахсий бахтга интилиш–индивидуалистик эвдемонизм, ижтимоий бахтга интилиш–состиал эвдемонизм дейилади. XVIII асрдаги француз материалистлари (Гелвестий, Дидро) ҳам эвдемонизм тарафдори эдилар, улар инсон бахти–ҳар қандай жамиятнинг ва ҳар қандай фойдали инсон фаолиятининг туб мақсадидир, деб эълон қилган эдилар. эвдемонистик ахлоқшунослик ўз активлиги ва инсонпарварлиги билан христианлик ахлоқшуносликсидан беқиёс юқори туради, чунки у охиратда эмас, балки ерда бахтга эришишга даъват этади. Бироқ эвдемонизм бахт тушунчасига қандайдир умуминсоний, ғайри тарихий маъно беради, ваҳолангки антагонистик синфларга бўлинган жамиятда инсоннинг вазифаси ҳақида ягона бир тасаввур бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Бахт ҳам ўша состиал шароитга боғлиқдир. Бинобарин, ахлоқ-одобни эвдемонистик асослаш илмий эмасдир.
Эгоизм (лотинча, эго – мен)–худбинлик, ҳаётий принцип ва ахлоқий сифат, улар инсонни унинг жамиятга ва бошқа кишиларга муносабати нуқтаи назаридан тавсифлайди. эгоизм шунда ифодаланадики, инсон ўз ҳатти-ҳаракатида фақат ўз манфаатларини кўзлаб иш кўради, жамиятнинг ва теварак-атрофдагиларнинг манфаатлари билан ҳисоблашмайди. У индивидуализмнинг кўринишларидан биридир. эгоизм хусусий мулкчилик муносабатлари учун жуда характерлидир. Ахлоқий сифат тариқасида эгоизм, инсониятнинг ахлоқий онг тарихида одатда салбий баҳоланиб келган, аммо шуниси ҳам борки, феодал жамиятнинг ҳукмрон ташкилотларига қарши кураш даврида эгоизм ҳар бир шахснинг бахтига интилиш ҳуқуқини асослашда муайян рол ўйнаган. эгоизмни тарғиб қилувчи назариялар тобора кўпроқ антисостиал йўналиш (Штирнер), сўнгра эса реакстион мазмун касб этган (Нистше), сохта ахлоқий принцип сифатида эгоизмга онгли ихлосмандлик эса айниб аморализмга айланиб кетган. Стоиклар нуқтаи назаридан ахлоқ оламий космос қонун билан оламий ақлнинг таркибий қисмидир. Ахлоққа мувофиқ яшаш оммавий қонун билан келишиб яшаш, демакдир. Табиий олам тартиботи ақлга, мақсадга мувофиқ бўлгани каби шу олам тартиботининг бир қисми билан одам табиати ҳам ақлга мувофиқдир. Лекин бу мукаммал ҳолат фақат донишмандларгагина аён бўлади. Демак, одам доно ва ахлоқли бўлмоғи учун ўзини доимо тарбиялаб бормоғи лозим. Фақат ахлоқий мукаммал шахсгина ташқи муҳитнинг ахлоқийлигига ҳамиша қарши туриши мумкин. Уларнинг фикрича табиатда ҳамма нарса бир-бирини тақозо қилади ва олдиндан белгиланган, оламда муқаррар зарурият ҳукмрон. Шу сабабли одам мутлоқо бееътироз унга бўйсунмоғи лозим. Акс ҳолда у ўз ҳатти-ҳаракатлари ва интилишлари асоратига тўшади ва ўзининг ички эркинлигидан маҳрум бўлиб азобга дучор бўлади. Одам фақат ўзининг руҳий дунёсини ўзгартириши, уни мукаммаллаштириши ва шу йўл билан эркинликни қўлга киритиши лозим. Download 65.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling