Ахоли ва фуқароликнинг халқаро-ҳуқуқий масалалари Аҳоли - Давлат ҳудудида жойлашган ва унинг юрисдикциясига бўйсунадиган барча жисмоний шахсларнинг йиғиндиси.
- Аҳоли тоифасига ушбу давлат фуқаролари, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради.
Маълум ҳудудда яшаб келаётган жисмоний шахслар мазкур давлатда эга бўлган ўз ҳуқуқий мақомига кўра турли категорияларга таснифланади: - Фуқаролар;
- Чет эл фуқаролари, яъни бошқа давлат фуқаролари бўлган жисмоний шахслар;
- Апатридлар, яъни фуқароликка эга бўлмаган шахслар;
- Бипатридлар, яъни икки фуқароликка эга бўлган шахслар.
Фуқаролик - — жисмоний шахс ва давлатнинг бир бирига нисбатан мавжуд бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларига асосланган узлуксиз ҳуқуқий боғлиқлиги.
Фуқароликка эга бўлиш усуллари иккита асосий гуруҳга бўлинади. - Биринчи гуруҳда фуқароликка эга бўлиш сабаблари қуйидагича:
- туғилганлиги учун;
- натурализация, яъни фуқароликка қабул қилинганлиги учун.
- Иккинчи гуруҳ эса инъом этиш ёки истисно тариқасида:
- трасферт (катта аҳоли гуруҳларига автоматик равишда фуқароликни тақдим этиш);
- оптация (фуқароликни танлашда);
- реинтеграция (фуқароликни тиклашда);
- фуқароликни инъом этишда.
- Инсон туғилганида давлат томонидан фуқаролик автоматик равишда тақдим этилади, яъни мазкур туғилган жисмоний шахснинг хоҳиш-истагидан қатъи назар.
Филиация - Филиация ҳолатида икки хил принцип қўлланиши мумкин.
- Биринчиси, миллий, яъни қон ҳуқуқи (jus sanguinis),
- иккинчиси эса тупроқ ҳуқуқи, яъни ҳудудий (jus soli) деб аталади.
- Биринчиси, қон ҳуқуқи принципи.
- Бола туғилган жойидан қатъи назар, бола ота-она давлатининг фуқаролигини олади. Европа ва Осиёнинг аксарият мамлакатларида, Исроилда бу ҳуқуқ қўлланилади.
- Иккинчиси — тупроқ ҳуқуқи принципи.
- Бола ота-онасининг фуқаролигидан қатъи назар, у туғилган ҳудуд давлат фуқаролигини олади. Лотин Америкаси, АҚШ, Мексика, Боливиянинг аксарият мамлакатларида қўлланилади.
- Учинчиси - аралаш принцип, бу юқоридаги иккала принципни бирлаштиради.
- Масалан, Германияда 2000 йил 1 январдан Германия Федератив Республикасида туғилган чет эллик ота-оналарнинг фарзандлари, агар туғилиш пайтида ота-оналардан бири қонуний равишда Германия Федератив Республикасида камида 8 йил яшаса ёки Германия Федератив Республикасида муддатсиз қолиш учун рухсатномага эга бўлса
- ва Германия Федератив Республикасида камида 3 йил яшаган бўлса, автоматик равишда Германия Федератив Республикасининг фуқаролигини олади.
- “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида таъкидланганидек, туғилган пайтида ота-онаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бола, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёхуд Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган бўлишидан қатъи назар,
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади, яъни ушбу моддада қон ҳуқуқи принципи қўлланади.
- Мазкур Қонуннинг 14-моддасида эса тупроқ ҳуқуқи принципи қуйидагича ифодаланган: ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган қуйидаги ҳолларда бола Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади:
- 1) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган бўлса;
- 2) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида туғилган бўлса-ю, ота-онаси ёки уларнинг бири шу вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлса.
Do'stlaringiz bilan baham: |