Ахоли ва фуқароликнинг халқаро-ҳуқуқий масалалари


Download 308 Kb.
bet1/4
Sana14.12.2022
Hajmi308 Kb.
#1003628
  1   2   3   4
Bog'liq
4-маъруза. Аҳоли NEW

Ахоли ва фуқароликнинг халқаро-ҳуқуқий масалалари

Аҳоли

  • Давлат ҳудудида жойлашган ва унинг юрисдикциясига бўйсунадиган барча жисмоний шахсларнинг йиғиндиси.
  • Аҳоли тоифасига ушбу давлат фуқаролари, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради.

Маълум ҳудудда яшаб келаётган жисмоний шахслар мазкур давлатда эга бўлган ўз ҳуқуқий мақомига кўра турли категорияларга таснифланади:

  • Фуқаролар;
  • Чет эл фуқаролари, яъни бошқа давлат фуқаролари бўлган жисмоний шахслар;
  • Апатридлар, яъни фуқароликка эга бўлмаган шахслар;
  • Бипатридлар, яъни икки фуқароликка эга бўлган шахслар.

Фуқаролик

  • — жисмоний шахс ва давлатнинг бир бирига нисбатан мавжуд бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларига асосланган узлуксиз ҳуқуқий боғлиқлиги.

Фуқароликка эга бўлиш усуллари иккита асосий гуруҳга бўлинади.

  • Биринчи гуруҳда фуқароликка эга бўлиш сабаблари қуйидагича:
  • туғилганлиги учун;
  • натурализация, яъни фуқароликка қабул қилинганлиги учун.
  • Иккинчи гуруҳ эса инъом этиш ёки истисно тариқасида:
  • трасферт (катта аҳоли гуруҳларига автоматик равишда фуқароликни тақдим этиш);
  • оптация (фуқароликни танлашда);
  • реинтеграция (фуқароликни тиклашда);
  • фуқароликни инъом этишда.
  • Инсон туғилганида давлат томонидан фуқаролик автоматик равишда тақдим этилади, яъни мазкур туғилган жисмоний шахснинг хоҳиш-истагидан қатъи назар.

Филиация

  • Филиация ҳолатида икки хил принцип қўлланиши мумкин.
  • Биринчиси, миллий, яъни қон ҳуқуқи (jus sanguinis),
  • иккинчиси эса тупроқ ҳуқуқи, яъни ҳудудий (jus soli) деб аталади.

Туғилишда фуқароликни олиш учта принципга асосланади

  • Биринчиси, қон ҳуқуқи принципи.
  • Бола туғилган жойидан қатъи назар, бола ота-она давлатининг фуқаролигини олади. Европа ва Осиёнинг аксарият мамлакатларида, Исроилда бу ҳуқуқ қўлланилади.
  • Иккинчиси тупроқ ҳуқуқи принципи.
  • Бола ота-онасининг фуқаролигидан қатъи назар, у туғилган ҳудуд давлат фуқаролигини олади. Лотин Америкаси, АҚШ, Мексика, Боливиянинг аксарият мамлакатларида қўлланилади.
  • Учинчиси - аралаш принцип, бу юқоридаги иккала принципни бирлаштиради.
  • Масалан, Германияда 2000 йил 1 январдан Германия Федератив Республикасида туғилган чет эллик ота-оналарнинг фарзандлари, агар туғилиш пайтида ота-оналардан бири қонуний равишда Германия Федератив Республикасида камида 8 йил яшаса ёки Германия Федератив Республикасида муддатсиз қолиш учун рухсатномага эга бўлса
  • ва Германия Федератив Республикасида камида 3 йил яшаган бўлса, автоматик равишда Германия Федератив Республикасининг фуқаролигини олади.
  • “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида таъкидланганидек, туғилган пайтида ота-онаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бола, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёхуд Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган бўлишидан қатъи назар,
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади, яъни ушбу моддада қон ҳуқуқи принципи қўлланади.
  • Мазкур Қонуннинг 14-моддасида эса тупроқ ҳуқуқи принципи қуйидагича ифодаланган: ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган қуйидаги ҳолларда бола Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади:
  • 1) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган бўлса;
  • 2) агар у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида туғилган бўлса-ю, ота-онаси ёки уларнинг бири шу вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлса.

Download 308 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling