Aholini favqulodda vaziyatlarda harakat qilishga ma’naviy-ruhiy tayyorlash
Download 11.05 Kb.
|
Хаитова Г гр ССТ 51 ФВФМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маънавий-руҳий тайёргарликнинг асосий вазифалари
- Турли тоифаларида фавқулодда вазиятларда қўрқувни енгиш усуллари
- Стресс омилларига доир руҳий барқарорлик йўлагини моделлаштириш
- Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тарғиботининг вазифалари
- 3. Аҳолига фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни ўргатишга ҳисса қўшиш.
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ Хает хавфсизлиги фанидан ССТ-51 гуруҳ талабаси Г.Хаитова ФАВҚУЛОТДА ВАЗИЯТЛАРДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ Ахолини фавкулодда вазиятларда харакат килишга маънавий рухий тайерлаш Аҳолини, ФВДТ кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 октябрь куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида» ги 427-сонли қарори билан тасдиқланган. Фуқаро муҳофазасининг асосий вазифаларидан бири аҳолини ва иқтисодиёт объектларини табиий офатлар, техноген авария ва ҳалокатлардан муҳофаза қилиш ҳисобланади. Бунда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш масалалари муҳим ўрин тутади. Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга маънавий-руҳий тайёрлашни ташкил этиш Фуқаро муҳофазаси фаолиятининг барча томонлари, жумладан ФВДТ тизимларининг шахсий таркиби ва аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлиги такомиллашган тақдирдагина самарали бўлади. Ушбу тайёргарликнинг муҳим йўналишларидан бири маънавий-руҳий тайёргарлик ҳисобланади. Маънавий тайёргарлик - фуқаро муҳофазасига оид вазифаларни бажариш мамлакат, халқ олдидаги бурч эканлигига ишончни тарбиялаш, ўз вазифаларини виждонан бажаришга, шундай вазиятлардаги қийинчиликларни енгиб ўтишга ўзини тайёрлаш зарурлигини тушуниш, руҳий қийинчиликларга чидаш руҳида тарбиялашдир. Руҳий тайёргарлик - бу одамларда руҳан чидамлиликни шакллантириш ёки қўйилган вазифаларни бажариш, хавфли вазиятларда фидокорона ҳаракат қилиш қобилиятини кучайтиришдаги хислатларини ҳосил қилиш демакдир. Маънавий-руҳий тайёргарликнинг асосий вазифалари
Турли тоифаларида фавқулодда вазиятларда қўрқувни енгиш усуллари
Стресс омилларига доир руҳий барқарорлик йўлагини моделлаштириш
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тарғиботининг вазифалари1. Фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкинлигини ва улар нақадар хавфли эканини тушунтириш.2. Фуқаро муҳофазасининг роли ортиб бораётганини, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги давлат ҳужжатларининг мазмунини, аҳолининг фуқаро муҳофазасига оид ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтириш.3. Аҳолига фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни ўргатишга ҳисса қўшиш.4. Фуқаро муҳофазаси илғор тажрибасини кенг тарғиб қилиш.5. Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси тарихи ва анъаналарини тизимли тарғиб қилиш.Фойдаланилган адабиетлар Интернет Download 11.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling