Ахрарова азизахон нигмановна ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши
Download 127.24 Kb.
|
крилча автореферат.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Етакчи ташкилот
- Х.Э.Юнусова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, т.ф.д., профессор Ж.Э.Тоғаев
- Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Диссертация ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2023 йил «__» __________ соат____ даги мажлисида бўлиб ўтади (Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Мирзо Ғолиб кўчаси, Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультети, 1-қават, 110-аудитория). Тел.: (99871) 227-12-24; факс: (99871) 246-53-21, (99871) 246-02-24; e-mail: nauka@nuu.uz Ўзбекистон Миллий университети). Диссертация билан Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин ( ___ рақам билан рўйхатга олинган). (Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй. Бош бино). Тел.: (99871) 236-46-55; факс: (99871) 246-02-24. Диссертация автореферати 2023 йил «____»__________куни тарқатилди. (2023 йил «____» _____________ даги ____ рақамли реестр баённомаси.) Х.Э.Юнусова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, т.ф.д., профессор Ж.Э.Тоғаев Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, т.ф.ф.д. (PhD), доцент Н.У.Мусаев И лмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор КиришДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Инсоният ўз тарихининг маданий-маърифий тараққиёт босқичига кирган вақтдан бошлаб аёлларга ҳурмат билан муносабатда бўлиб келади. Оналарни ҳурмат қилиш, гўзал ва одобли қизларни севиш, аёлларни инсониятнинг давомийлигини таъминловчи илоҳий омила сифатида эъзозлаш жамият ахлоқ кодексининг энг асосий моддаси ҳисобланади. Дунёда глобал хавф-хатарлар кучайиб бораётган ҳамда миллий ўзликни англаш ва ҳақиқий тарихимизни тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётган бугунги даврда мустабид тузум томонидан шафқатсиз қатағон қилинган давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндаларининг, оддий касб эгаси бўлган минглаб юртдошларимизнинг номлари ва хотираларини абадийлаштириш, уларнинг жасорати ва матонати мисолида ёш авлодни Ватан ва халққа муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Дунёда совет ҳукумати томонидан хотин-қизларга нисбатан олиб борган сиёсати, маъмурий-буйруқбозлик тизимида олиб борилган хотин-қизларга муносабат масаласи, совет ҳукумати ва коммунистик партиянинг хотин - қизларга нисбатан бир томонлама юритган сиёсати ва қатағон қилиниши, унинг хотин – қизлар турмуш тарзига салбий таъсири, оммавий қатағонликларнинг аянчли оқибатлари каби йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш, меҳнат бозорида талаб қилинадиган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли жамғармалар ташкил этиш, хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар орасида қашшоқликни камайтириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб, азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Зеро, тарихий маълумотларни холис ва ҳаққоний ўрганиш мамлакат мустақиллиги қандай оғир ва машаққатли курашлар билан қўлга киритилганини, бугунги эркин, озод ва обод ҳаётимизни асраб-авайлаб, қадрлаб яшаш кераклигини янада чуқур англашга хизмат қилади1. Шу қаторда қатағонга учраган аёлларнинг тақдирини ўзбек халқининг мустабид совет тузуми давридаги тарихининг муҳим бир қисми сифатида ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда. 2008 йил 5 майдаги ПҚ-861-сон “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори асосида яратилган “хотин-қизларни қатағон қилиниши” экспозициясини бойитишда, ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги Ф-5598-сон “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 357-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги қатағон қурбонлари хотираси музейлари ҳамда «шаҳидлар хотираси» жамоат фондини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори ва соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. Download 127.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling