Ахрарова азизахон нигмановна ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши


Download 127.24 Kb.
bet5/18
Sana17.06.2023
Hajmi127.24 Kb.
#1543231
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
крилча автореферат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидан аёлларни “озодликка чиқариш” ва “эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилиш” шиори остида шиддат билан ўзгартиришлар киритилиб, аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилиги эълон қилинса-да, амалда уларнинг тенгсизлиги барибир сақланиб қолиниб, сиёсий ва ҳуқуқий онгини шакллантирмасликка қаратилган сиёсат оқибатида маҳаллий миллат аёллари миллий ўзликни англаш ва мустақиллик учун курашишга зарур бўлган эҳтиёжларини уйғонишга йўл қўйилмаганлиги очиб берилган;
1937 йил 15 августдаги СССР НКВДнинг 00486-сонли “Ватан хоинларининг аёллари ва фарзандларини қатағон қилиш тадбири тўғрисида” ги буйруғига асосан 1938-1939 йилларда собиқ СССРдан 18000 га яқин аёллар ва ёш болаларни “ватан хоинини оила аъзоси сифатида лагерларга жўнатилиши натижасида 1950 йилларгача уларнинг аянчли тақдири жамиятда оғир оқибатларга олиб келганлиги далилланган;
1937 йилларда зиёли аёлларга нисбатан аксилшўровий миллатчилик фаолияти, аксилинқилобий миллатчилар билан яқин муносабатда бўлиш ва аксилинқилобий тарғибот, айғоқчилик каби сохта айбловлар қўйилиб, қамоқка олинган аёлларнинг аксарияти ушбу сохта айбловлар билан давлат ишларидан четлаштирилиб, ички ва ташқи сургунда юришга мажбур бўлганликлари ёритилган;
эрининг “аксилинқилобий” фаолиятини совет ҳукумати органларидан яширгани учун ЎзССР Жиноят кодексининг 60 ва 67-моддалари билан жавобгарликка тортилган аёлларнинг аксарияти олий маълумотли, юқори илмий салоҳиятга эга, етакчи илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари бўлганлиги кейинчалик ушбу соҳаларда маҳаллий аёл кадрларнинг камайиб кетишига олиб келганлиги асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Совет ҳукуматининг аёллар масаласидаги сиёсатини мустамлакачилик моҳияти, Ўзбекистон хотин-қизларининг “озодлиги” масаласини фожеали оқибатларига оид материаллардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондларини бойитишда фойдаланилган;
Ўзбекистон хотин-қизларининг 1937-1938 йиллардаги қатағонлик сиёсатининг аянчли тақдири фактик материаллар асосида кўрсатилиб, қатағонга учраган аёлларни айбловлар қўйилишига қараб 4 та категорияга ажратиш мумкинлиги асослаб берилган.

Download 127.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling