Ахрарова азизахон нигмановна ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган илмий тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги


Download 127.24 Kb.
bet4/18
Sana17.06.2023
Hajmi127.24 Kb.
#1543231
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
крилча автореферат.

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган илмий тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги.: Тадқиқот ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейининг фундаментал тадқиқотлар дастуридан ўрин олган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги Ф-5598-сон фармойиши бўйича тайёрланган “Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича тайёрланган “Йўл харитаси”даги 13, 15-бандлардаги “Чор Россияси мустамлакаси ва мустабид тузум даврида қатағонга учраган шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти, мамлакатимизда содир бўлган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муайян тарихий воқеаларга оид илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш” лойиҳа доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади XX асрнинг 20-50 йиллари мисолида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши тарихини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
совет ҳокимияти томонидан олиб борилган Ўзбекистон хотин-қизларининг “озодлик”ка чиқариш сиёсатини асл моҳиятини очиб бериш;
совет давлатидаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг хотин-қизлар ҳаётидаги ўрнини кўрсатиб бериш;
қатағонлик сиёсатининг Ўзбекистон хотин-қизларига таъсирини таҳлил қилиш;
мустабид тузум даврида ноҳақ қатағонга учраган ўзбекистонлик хотин-қизларининг тақдирини ёритиш;
ўрганилган аниқ материалларга асосланган ҳолда тўпланган тарихий тажрибани умумлаштириш натижасида хулосалар чиқаришдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти сифатида XX асрнинг 1920-1950 йилларда Ўзбекистонда совет ҳукумати томонидан хотин-қизларга нисбатан олиб борган сиёсати ҳамда уларнинг қатағон қилиш тарихи белгиланган.
Тадқиқотнинг предмети XX асрнинг 1920-1950 йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг қатағон қилиниши жараёнлари ва натижалари уларнинг илмий, ижодий ва жамоатчилик фаолияти ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусини ёритишда тарихий-маданий ворисийлик ва изчиллик, қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик, биографик, герменевтик усуллардан фойдаланилган.

Download 127.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling