Ахс сўровномаси
Ҳукмронликка интилиш-тобелик
Download 160.86 Kb.
|
Р.Б.Кеттеллнинг 16 ОШС (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ижтимоий етуклик, онглилик.
Ҳукмронликка интилиш-тобелик.
Баллар йиғиндиси: 3, 13, 23, 33, 43, 53, 63, 73, 83, 93. 1-3 балл (3,5балл). Сиз одатда атрофингиздаги одамларнинг хоҳиш ва истакларига ён берасиз; итоаткор ва мослашувчансиз (бу одамнинг тенденцияси ўзгалар таъсирида ҳулқини ўзгартириш). Кўпроқ сиз тобеъсиз, очиқ кўнгилсиз, сизга қўйилаётган ва бажарилиши зарур бўлган ва талабларнинг тўғри бажарилаётганини ҳавотирланиб, зўр этибор бериб текшириб борасиз. Ўзини нуқтаи назарини ҳимоя қила билмаслик, ўзига ва ўзини имкониятига етарли ишонмаслик кўпроқ иш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. 5-6 балл (4,5 балл). Сизни атрофингиздаги одамлар таъсирига тўла берилади деб айтиб бўлмайди. Кўпроқ сизни тутган йўлингиз “Мен концепцияси” ни ижобий намоён бўлишини талаб қиладиган касбингиз таъсири билан. Шу билан бир вақтда атрофдагилар талабини ҳам ҳисобга оласиз. Мустақиллигингизни белгиловчи ҳуқуқингизни ҳимоя қилишда сиз агрессив эмассиз, шу билан бирга сизда жуда юқори турувчи шахслар олдида қулдек бўлишни ҳам хоҳламайди. 8-10 балл. Сиз даъвогар одамсиз, ўзингизга ишонасиз, фикрлашингиз мустақил, қаттиққўлсиз, ўз қонунларингизни ўрнатасиз, ҳар доим ўз ҳолингизча иш тутасиз. Деярли ҳар доим устунликни яхши кўрасиз. Обрўлисиз, лекин одатда раҳбарларга бўйсунмайсиз. Ҳумронликка интлиш юқори даражада бўлган шахслар одатда, дадил, фаол ва ғайратли бўладилар. Бошқа шахсларга қараганда бундай шахслар жанжалкаш бўлиб, агрессив ҳолатларни кўпроқ бошдан кечирадиларки, бу ўз навбатида уларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатади. Бундай шахс ўз обрўсини доим сақлаб қолсада, бу ҳолат охир оқибатда ундаги “Мен-концепцияси”нинг пасайишига олиб келади. 4. Ижтимоий етуклик, онглилик. (Юқори даражадаги виждонийлик-виждонсизлик, онгсизлик). Баллар йиғиндиси: 4, 14, 24, 34, 44, 54, 64, 74, 84, 94. 1-3 балл (3,5 балл) –Вақтдан фойдаланиб вазиятдан фойда излайсиз. Қоидалардан ўзингизни олиб қочасиз. Бурчларни кам ҳис қиласиз, мақсадларингиз ўгарувчан. Жамоат топшириқларини бажариш учун куч сарфламайсиз, тез-тез ўзингизни жамоага қарши қўясиз ва кўпинча ундаги жанжалларнинг бошловчиси бўлиб қоласиз. Умуман олганда, сизга ўзингиз ҳақингизда юқори фикрлар ҳалал бермайди, аксинча, Эҳтимол, сиз ўзингизни “Мен” ингизни фаол ҳимоя қилсангиз керак. Онглиликни кўрсатиш устида ишлаш керак. 5-6 балл (4; 4,5;6,5;7). Афсуски, сиз ҳаётга ва ишга енгил қараш, жавобгарликни ҳис қилмаслик, тежамсизлик каби ҳислатлардан тўла озод эмассиз. Аммо, бундай ҳолат “Мен-концепцияси” ни салбий эканлигини кўрсатмайди, балки ўз ҳулқини бошқара олиш ва қаътийликни етарли эмаслигининг оқибати бўлиб ҳисобланади. Ҳар қалай, сиз умуминсоний қадр-қимматларни тан олишга ва аҳлоқ қоидаларига риоя қилишга интилувчи шахс сифатида мавқега эгасиз. 8-10 балл (7,5 балл) – Сиз виждонлисиз, сизга ишонса бўлади, бурчингизни ҳис қиласиз, ўзингизга талабчансиз, жавобгарликни ҳис қиласиз, қатъийсиз, режалар билан тўлиб-тошасиз, вақтингизни бекорга ўтказмайсиз, қувноқ одамлар даврасида виждонан ишлашни маъқул кўрасиз. Шунинг учун бошқалар сизга ишонишади, виждонли бўлганингиз учун ҳурмат қилишади, лекин олдингизда бироз ҳадиксираб туришади. Download 160.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling