Ахс сўровномаси


Download 160.86 Kb.
bet2/6
Sana18.03.2023
Hajmi160.86 Kb.
#1281622
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Р.Б.Кеттеллнинг 16 ОШС (2)

1. Мулоқотга мойиллик.
Баллар йиғиндиси: 1, 11, 21, 31, 41, 51, 61, 71, 81, 91
1-3 балл- мослашувчан эмассиз, атрофингиздаги ҳодисаларга совуққонлик ва лоқайдлик билан қарайсиз, одамовисиз, одамларга нисбатан қоғозлар билан қизиқиброқ ишлайсиз, ёлғизликда ишлашни ёқтирасиз, компромиссив қарашлар, нуқтаи назарлар, ҳукмлардан қочасиз. Баъзан қайсарликни, қаҳри қаттиқликни, атрофингиздагиларга яхшиликни раво кўрмасликни ўзингизда намоён қиласиз. Бундай шахслар мулоқотга мойиллик сезмайди ва ўз фаолиятида авторитар услубида иш тутади.
4-7 балл. Бундай шахслар бошқалар билан ҳамкорлик қилишга тайёр, диққат эътиборли, қаттиқ ғазабланиш ёки хурсанд бўлиш ҳолатларига (ички ҳаяжонланиш, эҳтирос) тушмайдилар, ҳулқини бошқара олиш қобилиятига эга, раҳмдил ва самимий, лекин талабчандир.
8-10 балл (7.5 балл) –Сиздаги мулоқотга мойиллик юқори даражада. Сиз ҳисларингизин ёрқинлиги билан характерланасиз. Тез қарор қабул қиласиз, кун мобайнида кайфиятингиз тез ўзгариб туради. Сиз одамларга диққат этиборлисиз, раҳмдилсиз, жонкуярсиз. Шунингдек, юмшоқ табиатлисиз, бу хусусиятингиздан ҳаммадан ҳам ўзингиз жабрланасиз. Яна истакларингиз ва интилишларингиз ўртасидаги қарама-қаршиликни кескинлашиб кетишидан эҳтиёт бўлишингиз керак. Шу билан бирга, муваффақиятга бўлган интилишингизни сусайтирманг, шунингдек, жамоат ишларида фаол қатнашишни давом эттиринг, чунки одамлар сизга тўла ишонишади.
2. Ҳиссий барқарорлик-беқарорлик.
Баллар йиғиндиси: 2, 12, 22, 32, 42, 52, 62, 72, 82, 92
1-3 балл (3.5 балл). Бундай кишиларнинг асаблари чарчаган, инжиқ, чарчаган, тез ҳаяжонланади, ўз соғлиги ҳақида қайғуради., куйди-пишди, қизиқишлари ўзгарувчан ва беқарор. Жавобгарликдан қочади, баъзи ҳолатларни бошдан кечиришда чидамсиз бўлиб, бу унинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, натижада “Мен”ини заифлигини намоён қилади. Сиз учун мактабда ишлаш қийин, лекин ким билан ишлаётганингизни ўйлаб кўринг.
5-6 балл (4, 4,5. 6, 7 балл) Умуман олганда сиз ўз ҳисларингизни ва кайфиятингизни бошқара оласиз. Агар сизни “ Мен” ингизин “кучли ёки заифлиги” ҳақида фикр билдириш керак бўлса, у ҳолда сизнинг “Мен” ингизни кучи юқорироқ бўлиб, “Мен” концепциясини ижобий бўлшига олиб келади. Сиз педагогик фаолиятда маълум даражада муваффақият билан ишлашингиз мумкин. Агарда сизда, ҳиссий барқарорлик янада юқори даражада бўлса, мақсадга мувофиқ бўлур эди.
8-10 балл (7,5 балл). Бу саранжомлик, кучли ирода, хотиржамлик. Бундай шахслар асабийлашишдан озодлар, қизиқишлари барқарор, ҳаётга реал қарайдилар, қатъийлар. Сиздаги ўз ҳолатингизни тартибга келтира олиш қобилиятингиз, баъзи салбий психологик хусусиятларингизга қарамай, фаолиятингизни муваффақиятли бўлишига ёрдам беради.


  1. Download 160.86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling