ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet2/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

ИККИНЧИ НАШРГА СЎЗБОШИ
Китобимиз Туркия туркчасида ёзилганди, аммо унда кўтарилган тиббий муаммоларнинг деярли ҳаммаси, бутун дунёда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам мавжуд.
Албатта, китобда хасталарга тавсия қилинган ўсимликлар Туркиянинг жуғрофияси, табиати ва ўсимлик дунёси ҳисобга олинган ҳолда тавсия қилинди. Китобда кўрсатилган баъзи ўсимлик Ўзбекистонда топилмаслиги мумкинлигини кўзда тутиб, китобимизда бу ўсимлик ва дориларнинг муқобиллари ҳақида ҳам билги бердик.
Аммо бу ерда кўрсатилган ўсимликларнинг аксарияти Ўзбекистонда мавжуд. Буни китобимиз охирида берилган "Луғат"га қараб ўрганишингиз мумкин.
Китобнинг иккинчи нашри жиддий бир таҳрирдан кечди ва унга бирнечта муҳим боблар илова килинди. "Кибернетик тиббиёт", "Бинаурал фаоллашув", "Психотропик моддалар" шулар жумласидандир.
Бу китобда мавжуд тиббий муаммоларнинг ечими фақат Яратганнинг қонунларида эканини баҳолиқудрат англатишга ҳаракат қилдик.
Тақдим этганимиз даволаш услуби аждодларимизнинг асрлар давомида қўлланиб келган муолaжа усулларига таянади.
Шифо Аллоҳдандир. Биз фақат тавсияларимизни Китоб, суннат ва тибб илмига уйғун қилишга уриндик.

КИРИШ

(Замонавий медицинанинг инқирози)


Туркия Жумҳурияти соғлиқни сақлаш вазирлиги 2006 йили тайёрлаган “Сурункали касалликлар ҳисоботи”га кўра, Туркияда, таxминан, 22 миллион киши сурункали касал ва бундaй касаллар сони тобора ортиб бормоқда.
Таxминан 15 миллион кишида юксак қон босими бор, 4 миллион киши қанд касаллиги, 3 миллион киши сурункали обструктив ўпка касаллиги, 2 миллион киши коронар юрак касаллиги билан оғрийди. Аҳолининг 40%ида турли даражаларда анемия кузатилган.
Бундан ташқари, ёш қизларнинг аксариятида, баъзи эркакларда ҳатто болаларда эндрометриоз кузатилмоқда. Қисирлик (туғмаслик) кенг ёйилмоқда, ҳар икки чақалоқдан бири жарроҳий йўл (цезар амалиёти) билан туғдирилмоқда. Психологик ва рухий муаммолар, рак, тироид касалликлар халкни сел каби босмоқда. Рекомбинант ДНК дорилар, вакциналар, ДНК си ўзгартирилган озуқалар инсонларнинг, айниқса болаларнинг, ДНКсини ўзгартирмокда. Бу аянчли манзара инсонларни умидсизликка, қўрқувга солиб, уларни даволанишда янглиш ҳаракатларга йўналтирмоқда.
Замонавий тибб ва унинг ташҳис (диагноз)имкониятлари “катта қадамлар билан” олға юраётгандай кўринади, аммо касалликлар ҳам худди шундай “катта қадамлар билан” тарқалиб, кенгайиб бормоқда. Касалликларни даволаш чоралари сифатида қилинган муолажалар эса, акс таъсир қилиб, бугунгача маълум бўлмаган касалликларни юзага чиқармоқда.
Биз учун бу парадокс эмас. Нега? Чунки замонавий тиббиёт фалсафаси пойдеворидан бошлаб хатога қурилган. Масалан, замонавий тиббиёт инсон баданида ҳарорат (температура) юксалса - уни пасайтирувчи, қон босими кўтарилсa - уни туширувчи, инфекция тушса - антибиотик қўллашни ўргатади. Яъни замонавий тиббиёт касалликни эмас, симптомларини кетказишга ҳаракат қилади.
Бу даво эмас, балки жонли организм иммунитетига эълон қилинган шиддатли ва давомли урушдир. Бизнинг иммун тизимимиз бу зарарли "тиббий экспериментлар" ҳужумига карши омонсиз қаршилик кўрсатмоқда ва то чўкиб, хароб бўлгунга қадар таслим бўлмаяпти. Иммунитет тизими чўкканидан кейин эса, касалликлар киши бошига бирин-кетин ёға бошлайди.

Замонавий тиббиётнинг витаминлар, Рекомбинант ДНК дорилар вa эмлаш материаллари, жарроҳлик муолажалари, жарроҳлик билан туғдириш, қон ва аъзоларни кўчириш, икки онали ва “пробирка болалари”, илдиз ҳужайра (эмбриональная стволовая клетка)сидан фойдаланиш, клонлаштириш воситалар орқали қутулиш умиди билан йўғрилган бу xаёллар ҳар гал хусрон (зарар) билан якун топмоқда ва топажакдир.


Бунинг сабабини Яратувчининг қонунларини менсимасдан ва ёки бу қонунларга зид даво йўлларини излаганларнинг дунёқарашидан ахтармоқ керак.
Ҳақиқатга олиб борадиган йўл - илоҳий қонунлар топталмаган йўлдир.
Бу қонунлар Лавҳи Маҳфузда ёзилган. Қонунлар яратилиб бўлинган, уларнинг яратилишига нуқта қўйилгандир. Аллоҳнинг қонунларида ўзгариш қилинмайди.
Лекин Ҳақ уларнинг истакларига тобеъ бўлса эди, аниқ-ки, осмонлару ердагилар ва уларнинг орасидагилар фасодга учрашарди” (Мўъминун сураси, 71).
Бу Ояти Каримада Аллоҳ Таъоло инсонларнинг тинимсиз ўзгариб туарадиган истакларини рўёбга чиқаришга интилишлари улкан фалокатга олиб келишига уқтирмоқда.
Биз касалликни эмас, иммунитет тизимидан чиқаётган таҳлика сигналларини бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Xатони инсон баданининг яратилишидан излаймиз. Тўғрироғи, хатони Аллоҳ яратган механизмдан қидирамиз. Ҳолбуки, У яратган механизмда хато бўлмайди.
Аллоҳ яратган иммунитет тизими барча замонавий даволаш усулларидан ўзини мудофаа қилади, бу усулларга охиригача қаршилик кўрсатади. Ва оқибатда, даво топган инсонлар дори ёки жарроҳлик шарофати билан эмас, балки бу "шарофат"ни четлаб ўтaолгани туфайли даво топадилар.
Замонавий тиббиёт касалликларни йўқотиш учун янги усулларни ишлаб чиқармоқда. Бу тараққиёт натижасида ўлимга олиб борувчи баъзи касалликларнинг ўлимга олиб бориш нисбати камайган. Ҳарорат кўтарилиши ва туғишдан ўлиш каби. Аммо ҳеч бир касаллик даволаш йўли билан йўқотилмади, аксинча, янги-янги касалликлар пайдо бўлмоқда.
Вабо сингари касалликлар эса ўз вазифасини тамомлагани учун Аллоҳ Таъоло томонидан (ваксина билан эмас) ер юзидан йўқ қилинди. Бу демак, ер юзида "вабодан ўлган шаҳиддир” ҳадисида айтилган шаҳидлик мартабасига лойиқ инсон деярли қолмаяпти.
Бу жараён юксак ҳарорат (температура) билан боғлиқ касалликлар ва туғишда ўлимларнинг камайишига ўхшайди. Бугун aёллар туғишда ўлмайди, чунки туғишда ўлишга лойиқ аёл қолмади. (“Туғишда ўлган аёл шаҳиддир”- Ҳадиси шариф). Бугун мижозларнинг сири очилган

ва мижозга - қон гуруҳига кўра - озиқлантириш тизимлаштирилган. Бу тизимни қўллаган киши барча касалликлардан қутила оларди. Гап шундаки,бу тизимни ҳаётга татбиқ қилиш учун зарур бўлган табиий, гени ўзгартирилмаган озуқалар қолмаган.


Коинотдаги барча жисм ва тизимлар бир бутундир. Баданимиз эса бутун коинотнинг бир нусхаси, андозаси сифатида яратилган.
Инсон баданига қараганимизда, ҳар хил, ич-ичига кирган ва бирбирига дастак бўлган муаззам бир тизим намоён бўлади.
Замонавий тиббиёт бу муаззам борлиқни бўлакларга бўлиб ўргангани учун, бу йирик тизим фаолиятига бир бутун кўз билан қарамагани учун ҳам на касалликка тўғри ташҳис қўймоқда, на унинг сабабларини билмоқда ва на-да унга даво топмоқда. Ҳолбуки, инсон яратилиш қонунларини билсa ва уларга амал қилсагина соғ, сиҳҳатли ва тўғри яшаш имконига соҳиб бўлади.
Бу китобда айтилаётган даволаш усулларини англаш учун унга яхлит назар билан қараш керак бўлади. Биз китобда касалликларни якка-якка даволаш илми билан шуғулланмаймиз. Шу боис, китоб бошдан оёқ ўқилгандан кейингина унинг даволаш фалсафаси ва услубига оид тушунча ҳосил бўлиши мумкин.
Бу китобда замонавий билимларнинг яроқсиз изоҳларига тўла, оғир услуби ўрнига касалликлар сабаби ва ҳақиқий шифонинг қаердалиги содда тил билан тушунтирилди. Бу китоб Oxират кунига ишонган, ўз вужуди ва жонли-жонсиз барча борлиқларга зулм қилишдан қўрққан, шифо излаган кишилар учун тайёрланди.
Бу китоб янги “илмий” терминларни кўз-кўз қилиш мақсадида эмас, аччиқ бўлса ҳам, ҳақиқатни ошкор қилиш мақсадида ёзилди.
Ирсий касалликлардан ташқари, деярли барча касалликларнинг сабаби кишини ҳайратга соладиган даражада бир хил.
Барча касалликларнинг давоси ҳам, деярли, бир xил.
Қўлингиздаги китоб бу содда ва ҳикматга бой ҳақиқатни англатиш йўлида Аллоҳнинг изни билан отилган бир қадам.
Касал бўлиш инсоннинг ўз айби, ўз хатосидир. Чунки инсоннинг баданига уни касалликлардан сақлайдиган шундай бир мукаммал механизм жойлаштирилган-ки, бу механизмни ишдан чиқариш учун кўп “меҳнат” қилиш керак. Агар инсон шу мукаммал механизмга эга бўлиб туриб ҳам касалланса, Аллоҳ инсонга шифо топиши учун йўл кўрсатиб қўйган.
Инсон бундан фойдаланмасдан, шифони янглиш йўлларда излаши иккинчи бир хатодир.
Тиббиётда xавфли ҳисобланган бутун касалликлардан табибнинг ёрдамисиз қутулиш мумкин. Касалликни ташҳис қилиш унчалик аҳамият касб этмайди. Бу китобда тақдим этилган қурол ва даволашларни ўз ҳаётингизга татбиқ қилсангиз ташҳисни, касалликларнинг ҳақиқий сабабини тушуниш имконига эга бўласиз.
Сабабларни аниқлабгина қолмасдан, бугунгача эътибор бермаганингиз, ҳаётий аҳамиятга эга нарсаларни кўрасиз. Касалхона эшигидан навбат пойламай, бир талай дори-дармонлардан ва барча даволаниш xаражатларидан қутуласиз.
Соғлом бўлишнинг қанчалик қулайлигини ҳайрат билан кашф этиб, шундай бир мукаммал яратилганингиз учун Яратганга шукр қиласиз.
Ҳақиқатга олиб борувчи йўл очиқ ва соддадир.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling