ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet106/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

ИРСИЙ АЪЗОЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ

Простата бези касалликлари


Простата бези касалликлари 3 синфга бўлинади:

  • Простатанинг юқумли (инфекцияли) ёки юқумсиз (инфекциясиз) яллиғланиши (простатит),

  • Простатанинг ижобий катталашиши

  • Простата саратони (раки)

Оxирги 3-4 йилда балоғат ёшига етмаган ўғил болаларнинг учдан бирида простата тўқималарининг ривожланиши турли даражаларда орқага кетаётгани, ёш эркакларда эса бу тўқималарнинг айни шаклда ўзгаришга учраётгани кузатилмоқда.
Демак, биз янги ва турли муаммоларга дуч келяпмиз, аммо уларни англаб етолмаяпмиз. (“GMO” бўлимига қаранг.)
Ўткир инфекцияли простатит
Гонококларга боғлиқ бўлаолиши каби (белнинг совуқлиги) асосан оддий инфекцияга боғлиқдир.
Простатит ҳар қандай ёшда (пайтда) юзага келаоладиган, аммо кўпинча ёшларда учрайдиган касаллик. Унда кичик ҳожатга чиқиш ҳар 10 дақиқада бир маротаба бўлиши мумкин, сийдик йўлларининг қизиши ва оғриқли сийиш энг кўп кўриладиган белгилар.
Ўткир инфекцияли простатит ушбу касалликнинг такрорланишига, сурункали тус олишига ва простата безининг катталашувига сабаб бўлиши мумкин.

Сурункали простатит


Ўткир простатитдан кейин ёки гени ўзгартирилган кимёвий қўшимчали моддалар ва қўшимча моддали маҳсулотларни(баданни парваришлаш каби) ишлатиш натижасида юзага келади.
Сурункали простатитда; белнинг совуқ тортиши, оғриши, манийнинг (сперманинг) камайиши ва қуюқлашиши, маний (сперма) чиқариш сони ва ҳаракатининг камайиши, мажруҳланиши (майиблашуви), сийдик йўллари-нинг қичиши ва қизиши, сийдик йўлларининг тиқилиши натижасида сийишда қийналиш, сийдик билан бирга йиринг келиши ва бош оғриғи каби белгилардан бир қанчаси ёки ҳаммаси кузатилиши мумкин.

Простатанинг катталашуви


Белгилари: кечалари тез-тез кичик ҳожатга чиқиш, қийналиб сийиш, сийгандан сўнг қовуқда сийдик қолиб кетганлик ҳисси, сийдик тута олмаслик ва сийдик томиши. Ёшлик даврларида ҳам бошлана олaдиган простата катталашуви 50 ёшдан ошган ҳар икки эркакнинг бирида учрайди.
Простатанинг катталашуви ҳамма эркакда ҳам шикоят туғдирмаслиги мумкин. Аммо простата сия олмайдиган ҳолга келтирганда, буйракларда кенгайиш бошланганда кишилар жарроҳлик столига ётмоқдалар.
Дунёда простатанинг жарроҳлик амалиётлари 90% ҳолларда ёпиқ, 10% ҳолларда очиқ шаклда қилинади.
Жарроҳик амалиётининг - икки хили ҳам - амалга ошгач, қуйидаги муаммонинг юзага келиш эҳтимоли катта: эркакларда жинсий алоқа пайти маний (сперма) ташқарига чиқмайди, қовуққа келади ва ташқарига фақат сийдик йўли билан чиқади.
Мазкур муаммо ёпиқ жарроҳлик амалиётларининг 50% дан сўнг, очиқ жарроҳлик амалиётларининг эса 80% дан сўнг юзага келиши мумкин.
Оxирги йилларда бу борада “greenlight” (“яшил нур”) жарроҳлик амалиётлари қўлланилмоқда. “Greenlight” - лазер нури ёрдамида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти бўлиб, унда катталашган простатанинг тўқимаси юксак энергия ёрдамида буғлантирилади. (“ДНКдаги ўзгаришлар” бўлимига қаранг.)
Бемор Аҳмaд С., 64 ёшда, Истанбул, тадбиркор ҳикоя қилади:
Мен 1999 йилда бир йил простата давосини олдим, аммо шифо топа олмадим. Ойдин хонимнинг овқатланиш тавсияларига риоя этиб, ҳамда очлик, хожамот ва зулук воситасида шифо топдим.
2008, май

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling