ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Эркаклик безларида варикоз ва шишлар
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЁЛ КАСАЛЛИКЛАРИ
Эркаклик безларида варикоз ва шишларБир ҳафтa давомида ҳар куни кечқурун майдаланган дуккакли ўсимликлардан бири (русчада: бобы)нинг уни зайтун ёғи билан йўғрилади, ёғли қоғозга суртилади ва эркаклик безларига (моякларга) қўйилади. Мато билан мустаҳкамланиб, эрталабгача қўйилади. Ҳар куни эрталаб аччиқ қовун суви билан эркаклик безлари ўралади ёки массаж қилинади. Эркаклик безларига ва киндикдан пастига (қосиқларга) 11 дона зулук қўйилади. 14 кундан кейин анусга 11 дона зулук қўйилади. Бу муолажалар билан биргаликда 3 кунлик очликлар 7 кунлик танаффуслар билан 13-17 марта қилинади ва зулук даволаши 4 ҳафталик танаффус билан 2-5 марта такрорланади. Зулуклар тушгандан кейин кесикларга банка қўйилади (эркаклик безлари (мояклар) мустасно). АЁЛ КАСАЛЛИКЛАРИБаданни парваришлаш маҳсулотлари, ичимликлар, озуқалардаги жинслар ўртасидаги фарқни йўқотадиган сунъий ҳушбўй ҳидлар, диоксин, фенол ва фталат каби қўшимча моддалар ва туғиш назорати учун гормонли дориларни қўлланган аёлларда гормон мувозанатсизлиги, жинсий истаклар кучсизланиш ва қисирлик пайдо бўлади. Бундай яшаш тарзи ва овқатланиш тартиби ёшларда бошланса, аҳвол яна-да таҳликалидир. Тайёр ва қўшимча моддали овқат ейиш; аралаш ва кўп ейиш, овқатдан сўнг ширинлик, мева ейиш ва ичимлик ичиш; тиббий дорилар ишлатиш; ҳаракатсизлик, кўп ухлаш, хусусан қуёш чиқмасдан ва ботишидан аввал ухлаш натижасида aёл касалликлари бошланади. Бу каби тартибсиз яшаш ва озиқланиш ёшликда бошланса таҳлика нисбатан кўпроқ бўлади. Аёллар касалликларининг давоси ҳам простата давоси кабидир. Касалнинг озиқланишини тартибга солиш, зулук қўллаш, қон олдириш, ичаклар даволаниши ва жигар тозаланишини амалга ошириш керак. 7 кунлик танаффуслар билан 14 марта 3 кунлик очлик тутилиши керак. Очликда қон, аъзолар, мускуллар, безлар тозаланади, тана ёшаради ва соғлом хоҳишлар жонланади. Уч кун очлик тутмасдан аёллар - аёллиги ва оналигини, эркаклар - эркаклиги ва оталигини билмайдилар. Аёлларга ҳам мисвок қўлланиш фойдалидир. Мисвокни олд тишларга қўйиб юмшатиш тишлар, бачадон ва туҳумдонларни қувватлантиради. Мисвок бўлмаса, эман, қарағай, анжир, ўрик ёки ёнғоқ дарахтларидан кесиб олинган кичик шохлардан, бу ҳам бўлмаса, ўнг қўлнинг бош бармоғини занжабилга ботириб мисвок ўрнига қўллаш мумкин. Лекин милклар учун керакли бўлган нарса мисвок ҳисобланади ва унинг ўрнини бошқа нарса боса олмайди. Тишларни тозалашдан асл мақсад, милклардаги акупунктур нуқталарини массаж қилиш билан унга боғланган аъзоларни уйғотишдир. Соғлом аёлнинг ҳайзи ой бошида, яъни ҳижрий ойнинг охирги бирикки кунлари орасида, янги ойнинг илк бир-иккинчи кунлари давомида канда қилмасдан бошлайди ва 3-4 кун давом етади. Туркистон (Марказий Осиё турк жумхуриятлари) ва Анадолу (Туркиянинг Анотолия бўлгаси) аёллари бу ҳолатни “одат” эмас, “ой кўрдим”, дея ифода этадилар. Бу мавзу кўтарилганда доим бир саволга дуч келинади: “Демак барча аёллар айни кун ҳайз кўришлари керак, шундайми?” Ҳа, шундай. Денгизлар ҳар ойнинг илк кунларида айни пайтда тошгани каби, аёллар ҳам айни кун ҳайз кўришлари керак. Чунки денгизларнинг мавжланиши ҳам, аёлларнинг “ой кўриши” ҳам ойнинг таъсири билан бўлади: «Oй кўриш» (ҳайз), ҳижрий ойининг 13, 14, 15, 16-кунларида (тўлинойда) ҳам бўлиши мумкин. Бу аёлнинг фитратига (мизожига) боғлиқ ва нормал ҳол ҳисобланади. Ойнинг бошқа кунларида одат кўрганлар, ундан олдин қорни оғриганлар, олд тишлар ва милклари бузуқ бўлганлар, сочлари ингичка, мўрт ва учи иккига айрилганлар соғлом эмаслар. Соғлом аёлнинг “одат” қони, матодан совунсиз совуқ сув билан, осон ювилиши керак. Аёл касал бўлса, на сув ва на совун билан бу доғ кетмайди. Aёл бу айтилган ишоратлардан ўзида фақат биттасинигина кўрса ҳам, дарҳол ўз аёллигини қутқаришга ҳаракат қилсин. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling