ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бачадонни тозалаш
ВагинизмҲар 10 аёлдан бирида кузатилган важинисмус - жинсий алоқадан аввал ёки жинсий алоқа пайтида жинсий лаблар мускулларининг қисилиши билан бирга кўрилган қўрқишдир. Оғир ҳолатларда, бутун танада қисилиш, оёқларнинг чалкашиб кетиши, паника даражасидаги қўрқув шаклида билинади, ва бу йиллар давом этиши мумкин. Бу бир томондан кўпайишга тўсқинлик қилади, бошқа томондан эрхотинда психологик муаммолар юзага келади, катта муаммолар ҳатто ажрашишларга сабаб бўлмоқда. Замонавий тиббиёт, қизлик пардасини жарроҳлик йўли билан олиш, ботокс игна ишлатиб жинсий лаблар мускулларига 20-30 кунлик фалж қилдириш, аёлга анaстезия (психотроп модда) бериб психотерапевт кузатувида жинсий алоқани амалга ошириш, тадрижий равишда кенгайиб борган дилатор(расширител)лар ишлатиб, жинсий лабларни очиш каби усуллар билан муаммо ечимини излайди. Лекин бу важинизмусдан изтироб чеккан аёлларга хеч қандай фойда бермаяпти, аксинча, руҳий муаммоларни кўпайтирмоқда. Бизнингча, важинисмус, замонавий ҳаёт ичидаги ва ҳаммага нормал кўринган кимёвий моддаларнинг ишлатилиши, товуш ва электрoмагнит тўлқинлари таъсирида мияда ҳосил бўлган ўзгаришлар натижасида юзага келган тамоман руҳий муаммодир. (“Зеҳн назорати” бўлимига қаранг.) Даволанишга, парфюмерия ва ароматлар, телевизор, компьютер, қўл телефони, тиббий дорилар, қўшимчали озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмолини тўхтатиш билан бошланади. 3 кун танаффус билан 3 марта 3 кунлик очликдан кейин жигар тозаланиши ва 10 кун кейин 10 кунлик очлик тутилади. Баъзан 10 кунлик очликни 1-3 ой танаффус билан 2-3 марта такрорлаш керак бўлади. Вагинизм руҳий муаммо бўлгани учун ибодатларни тартибга солиш ва Қуръони карим ўқиш давонинг муваффақиятида катта таъсирга эга. Турмуш ўртоқларнинг даволанишни бирга амалга оширишлари янада самарали бўлади. (“Руҳий Касалликлар” бўлимига қаранг.) Бачадонни тозалашБачадонни тозалаш ҳайздан олдин ёки ундан сўнг қилинади. Пишган аччиқ қовунлар йиғиб суви сиқилади ва сузилади. 2 ош қошиқ янги сузилган аччиқ қовун суви 1 қошиқ сув билан аралаштирилади. Тоза 40х10 см пахтали мато бу аралашмага ботирилиб, вагинага, бачадон оғзига яқин қўйилади. Бу жараён ҳайздан аввал қилинса 3 соат, ҳайздан кейин қилинса 30 дақиқа сўнгра мато вагинадан олинади. Қон гуруҳи “А” аёллар айни жараённи аччиқ қовун сувига сув аралаштирмасдан қилишади. Бачадон тозаланишида аччиқ қовун ёғини ҳам ишлатиш мумкин: Аччиқ қовун ёғи ва майдалаб туйилган седана билан гилос катталигида хамир қилинади, латтага солиниб вагинага, бачадон оғзига яқин қўйилади. Эслатма: Бачадонни тозалашдан кейин натижасини 2 кун кутиб кейин кўриш керак. 3 кунлик очликлар ва жигар тозаланишини қўллаган касалларнинг пастки олд тишлари, қўл ва оёқ тирноқлари, ёниқ каби қоп-қора бўлиши мумкин. Ҳеч қўрқмасдан даволанишни давом эттириш керак. Ёниққа ўхшаш модда ташқари чиққач, 1-3 ойда сўнг тишлар ва тирноқлар оқаради. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling