ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Оғриқли ҳайз қонашлари”
- “Қайсарлик билан, тинмай сўраганга Аллоҳ Таоло қаҳр билан беради”
БепуштликАёл оила қурганидан кейин икки йил ўтса ҳам ҳомила бўлмаса, бепуштликдан шикоят қилиши мумкин. Бепуштликка сабаб бўлган баъзи факторлар қуйидагилардир: Oғир металлар билан, хусусан, симоб билан заҳарланиш бепуштликка сабаб бўлади. Тиш қопламаси сифатида амальгама (симобнинг бирор металл билан қоришмасини) ишлатган касаллар симоб билан сурункали тарзда заҳарланишмоқда, бунга боғлиқ гормон бузуқлиги ва бепуштлик юзага келмоқда. Кўрғошин ва кадмиум ҳам гормон бузилишига, анормал тухумларга ва бола тушишларига сабаб бўлмоқда. Бу оғир металлар эркакларда ҳам анормал маний чиқишига ва бепуштликка сабабдир. Aйниқса, деҳқончиликда ишлатиладиган кимёвий дорилар касаллик ва паразитларга қарши ишлатилган дорилар, ҳожатхона, ҳаммомларни тозалаш воситалари, аралаш порошоклар, бадан парваришида ва макияжда ишлатилган дорилар остроген гормонига ўхшаган модда таркибли бўлгани учун аёлларда гормон мувозанатсизлигига ва бепуштликка сабаб бўлмоқда. Tайёр озиқ-овқат ва ичимликлар ишлатилган GMO базали қўшимча моддалар жинслар орасидаги фарқни йўқотган, диоксин, фталатлар ва сунъий хушҳидлар (ароматлар) каби қўшимча моддалар аёл ва эркак кўпайиш аъзоларининг касалликларига ва бепуштликка сабаб бўлади. Бу хавф болаларда юксак даражада кузатилади. Илк ҳомилаликда аборт қилдирган аёлларнинг кўпчилигида бачадон ичини қоплаган эндометриумдаги томир тиқилиши ва қон айланишининг бузуқлиги бепуштликка сабаб бўлмоқда. Oғир вазнли, семиз аёлларнинг вагина ёғлари бачадон оғзини ёпиб қўяди ва маний йўлини тўсади. Бачадондан ортиқча суюқлик келиши (хусусан, қизитувчи суюқлик) манийнинг ҳаракатини секинлаштиради ва мaнийни ташқари оқизади. Бу ҳолат ҳам ҳомилаликка тўсқинлик қилади. Бепушт аёлларнинг 70%га яқини турли даражадаги эндрометроиоз кузатилган. (“Оғриқли ҳайз қонашлари” бўлимига қаранг.) Ҳомилаликни тўсадиган сабабларнинг симптомлари: Кўз қизарган, қовоқлар шишган ва болдирларнинг орқа қисмида оғриқ бўлса, бу буйрак ва сийдик йўлларининг хасталигини билдиради. Бу эса, ўз навбатида, ҳомилаликка тўсиқ бўлади. Жағда, пастки лабнинг остида доимий қизил доғ ёки кичик чипқон бўлса, бу бачадон позициясининг ўзгарганидан дарак беради ва бу ҳам ҳомилаликка тўсиқ бўлади. Oлд паст тишларнинг тўрттасида бузилиш ва милкларда тортилиш бўлса, бачадон ва тухумдонларда ҳам ҳомилаликка тўсқинлик бор демакдир. Абортдан кейин ёки бошқа сабаб билан бачадон ичини қоплаган эндометриумда томир бузилиши ёки тиқилиш ёки бепуштликка олиб келадиган даражада эндометриоз бўлиб- бўлмаганини аниқлаш учун вагинага енгил эзилган бир донa саримсоқ қўйилади. Аёл саримсоқнинг таъмини оғзида ва ҳидини бурнида ҳис қилса, муаммо бачадонда эмас. Ҳис қилмаса, бу бачадонда саримсоқнинг таъмини ва ҳидини ўзгартирган заҳарли модда бўлганини; бачадон томирларида тиқилишлар юзага келганини ва бачадондаги қон айланишининг бузилганини кўрсатади. Юқорида бепуштликка сабаб сифатида кўрсатилган барча муаммолар бу ерда айтилган даволаниш билан ечилади. Ҳақиқий бепуштлик эса яратилишдандир, у кишининг тақдиридир. Туғишга “сунъий урчитиш” ва “пробирка боласи” каби йўллар билан аралашиш Аллоҳга исён ҳисобланади. “Қайсарлик билан, тинмай сўраганга Аллоҳ Таоло қаҳр билан беради”. (Ҳадиси шариф). Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling