ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Тушунишда ва руҳий ҳолатда ўзгариш ясаш учун қўлланилган синтетик психотроп моддалар


Download 1.1 Mb.
bet208/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Тушунишда ва руҳий ҳолатда ўзгариш ясаш учун қўлланилган синтетик психотроп моддалар:
Синтетик Психотроп моддалар орасида энг кенг ишлатиладиганлари кимёвий таркиби жиҳатидан бир-бирига жуда ўхшаш бўлган амфетаминлар ва экстазидир. Амфетаминлар арзон бўлганликлари ва уларни топиш енгиллиги сабабидан Овропадаги ёшлар орасида жуда кенг доирада қўлланилади. Буларни қабул қилиш оқибатида келиб чиқаётган хасталиклар жуда оғир соғлик муаммоларини келтириб чиқараётгани сабабли уларни қўлланишнинг йил сайин ортиши бутун дунёда жиддий ташвишлар келтириб чиқармоқда. Бугунги дунёда Амфетамин ва экстази ишлаб чиқариш йилда 520 тоннага етишди.
Асаб системасини огоҳлантирадиган, руҳий ҳолатни ўзгартирадиган, оламдаги барча нарсаларни чиройли ва яхши кўрсатадиган, бироқ баъзан галлюциноген таъсирга сабаб бўладиган наркотик моддалар, амфетаминлар ва экстазидир. Айниқса амфетаминлар, ўрганиб қолиш учун жуда енгил бўлган наркотик моддалар гуруҳига киради. Кўп қабул қилинилганда хурсандлик, бахтиёрлик ҳиссини, қаршилик кўрсатишни кучайтиради. Вужуднинг қаршилиги туфайли амфетамин туридаги дорилар, кун сайин кўпайиб бориш системасида қабул қилинади.
Нарколепсия, эпилепсия, депрессия, паришонхотирли ва гиперфаоллик ҳам биргаликда турли хил психологик ва руҳий муаммоларнинг давосида, спортчиларга ва тунда ишлайдиганларга допинг сифатида, семиз одамнинг иштаҳасини камайтирувчи ўрнида қўлланиладиган синтетик стимуляторлар ҳам амфетаминлардан иборатдир. Антидепрессиант дорилар ҳам айни синфдандир.
Бу дори узоқ вақт қабул қилинса, жиноятга мойиллик, ўз жонига қасд қилиш, баъзан эса параноид шизофрения ҳолига соладиган «Амфетамин жиннилиги(психози)» содир бўлиши мумкин. Амфетаминлар, уйланганларга ва жинсий муносабатлар терапияси учун, яраланиш(травм) дан сўнгра пайдо бўлган стресга, фобияга, боқимандаликка қарши ва ўлаётган касалларга 1985 йилгача қонуний равишда берилиб келинди.
«GHB-Gamma Hydroxy Butyrato» исмли кимёвий психотроп модда. Ликит(суюқлик) экстази, таблеткаларидан ҳам хавфлироқдир. Анестезия мақсадида кўп ишлатилади. GHB, марказий асаб системасига таъсир қилиб, уят туйғусини йўқотади, наркотик қабул қилувчиларни янада жасур қилади ва сексга иштиёқларини оширади. Ана шу хусусиятлари сабабли бу модда секс магазинларида сотилмоқда.
Баъзан кўпроқ доза қабул қилинганида қаттиқ ухлаш, хушини йўқотиш каби ҳолатлар ҳам учраши мумкин. Бу препарат ўсиш гормонига таъсир қилади ва ундан спортчилар мускулларини қувватлантиришда фойдаланадилар.
Liserjik Asit Diyetilamit (LSD) синтетик психотроп моддадир (галлюцинацинoгeн).
Бу модда рухсатсиз намойишга чиққан оломонга қарши ва полис билан оломон ўртасида чиққан олишувларда оломонни бостирмоқ, этник гуруҳлар орасида сунъий ихтилофлар чиқармоқ учун спрейдан ҳавога сепиш билан қўлланилади.
Тушунча ва руҳий ҳолатда ўзгаришга тез эришиш учун Бинаурал фаоллашув технологиясида ҳам кенг қўлланилади. LSD ишлатилгандан 30 дақиқа сўнгра таъсир этишга бошлайди: қон босими ортади, титроқ, огизда қуруқлик ҳис этилади, ич кетиш ва назорат қилиб бўлмйдиган кулги қистай бошлайди. Кейин LSD кулланганлар ўзларини яхши ҳис этишга бошлайдилар. Кўкларга сакраб, қаҳ-қаҳа отишни хоҳлайдилар, ўйлаган нарсаларини кўра бошлайдилар,инсонлар ва ашёлар ғалати кўрина бошлайди.Дунё ва вужудлари орасидаги чегара тобор йўқ бўла бошлайди. Эшитиш ва кўриш қобилиятлар бир-бирига аралашиб кетади. Улар музикани кўриб, рангни эшита бошлайдилар. Уйкусизлик ва токатсизлик пайдо бўла бошлайди. Унутилган хотиралар бош кўтариб, реал ҳаётдай кўрина бошлайди. Мантиқли фикрлаш бузилиб, галлюцинациялар кўринади, овозлар эшитилади. Кучли бир галлюцинация ҳолидаги инсонни исталган мақсадга йўналтириш мумкин бўлади.
LSD нинг таъсири 24-48 соат давом этиши мумкин. Таъсири тугагандан сунг инсон теран бир амнезияга кирaди, яъни хотирасида ҳеч нарса қолмайди.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling